ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент вилояти


“Хизмат – беминнат”: бир курсда таълим олган 12 нафар ёшнинг 9 таси талаба 28.08.2018

“Хизмат – беминнат”: бир курсда таълим олган 12 нафар ёшнинг 9 таси талаба

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ташаббуси билан амалга оширилаётган қатор лойиҳалар бугун жуда кўплаб ёшларни ўз атрофига жамлаб иқтидор ва қобилиятларини намоён этишларида, касб-ҳунар эгаллашларида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Партия томонидан ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари, кам таъминланган оилалар фарзандларини турли хил фан ва ҳунар тўгаракларига жалб этиш мақсадида ташкил этилган “Хизмат – беминнат” лойиҳаси юртимиздаги минглаб йигит-қизларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишларида муҳим аҳамият касб этмоқда.

ЎзМТДП Пискент туман кенгаши ташаббуси билан лойиҳа доирасида она тили ва адабиёт фанларидан ташкил этилган бепул ўқув-курсларида 12 нафар  ёш таълим олди. Қувонарлиси, уларнинг 9 нафари бугун олий ўқув-юртлари талабасига айландилар.

– Партия ташаббуси билан ташкил этилган мазкур ўқув-курсида бир йил давомида билим ва кўникмаларимни мустаҳкамладим, – дейди Эъзоза Раҳимова. – Малакали ва фидойи устозим Зилола Иброҳимовадан олган сабоқларим туфайли Педагогика университети талабасига айландим. Бизга билим беришда узининг қимматли вақти ва билимларини аямаган устозим Зилола Иброҳимовага ва мен каби ёшларга мазкур имкониятни яратиб берган Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясига миннатдорчилик билдираман!


ЎзМТДП Тошкент вилоят кенгаши Матбуот хизмати

           


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz