ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент вилояти


19.06.2019

Китоб ҳар қандай билимнинг жони ва юраги, ҳар қандай фаннинг ибтидосидир!


Маънавий ва жисмоний баркамол авлодни вояга етказишда китобнинг ўрни беқиёсдир. Дарҳақиқат, олдимизда турган энг эзгу мақсадларимиз мамлакатимизнинг буюк келажаги ҳам, эртанги кунимиз, эркин ва фаровон ҳаётимиз ҳам, Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятида қандай ўрин эгаллаши ҳам буларнинг барча-барчаси, авваломбор, янги авлод, униб-ўсиб келаётган фарзандларимиз қандай инсонлар бўлиб вояга етишига боғлиқдир.

Фарзандлар тарбиясида китобнинг ўрни беқиёс даражада катта эканлигини барчамиз яхши биламиз, тарбиянинг ўчоғи оила ҳисобланиб, оилада маънавий муҳит соғломлиги, ота-оналарнинг дунёқараши фарзандларига бераётган ҳалол ризқи, тарбияси уларни келажакда комил инсонлар бўлиб улғайишида муҳим ўрин тутади.

Касбимиз нуқтаи назаридан кўплаб тадбирлар ўтказиб борамиз, шу ўринда Муҳтарам юртбошимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг тўртинчиси ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга қаратилгани бежиз эмас. Шу маънода, 7 июнь куни "Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Президент қарори ҳам айни вақтида қабул қилингани билан аҳамиятлидир.

Ёшларимизни тарбиялаш, уларнинг фаровон ҳаёт кечиришларида китобнинг ўрни беқиёсдир. Биз Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси фаоллари партиянинг сайловолди Платформасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудимиздаги барча ахборот-ресурс марказлари фаолиятини ўрганган эдик.

Ўрганишлар чоғида, АРМларнинг аксарияти бугунги кун талабига жавоб бермаслиги, уларнинг моддий техник таъминоти қониқарсиз, ахборот технологиялари билан етарлича таъминланмаганлиги маълум бўлганди. Шунингдек, АРМ биноларининг таъмирталаблиги, ўқувхоналарининг торлиги, интернет тармоғига уланмаганлиги ҳамда соҳа мутахассисларининг етишмаслиги каби муаммолар аниқланган эди. "Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Президент қарори соҳадаги мавжуд муаммоларнинг бартараф этилишида муҳим рол ўйнайди.

Қарор асосида 21 май – Кутубхоначилар куни сифатида нишонланадиган бўлди. Уларнинг кўп йиллик ҳалол меҳнати ва ахборот кутубхона соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун давлат мукофотлари билан тақдирланиши ва рағбатлантириб борилиши айниқса қувонарлидир.

Давлатимиз раҳбарининг "Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори ЎзМТДПнинг мақсад ва вазифалари, сайловолди Платформасида белгиланган устувор вазифалар билан ҳамоҳанг ва уйғундир. Шундан келиб чиққан ҳолда биз партия фаоллари ва депутатлари ҳам мазкур қарор ижросини самарали таъминлашга муносиб ҳисса қўшмоғимиз лозим!

 

 

 

 

Муҳаббат Нурматова,
халқ депутатлари Бекобод туман Кенгашига
"Миллий тикланиш" ДП дан сайланган депутат

 


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz