ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент вилояти


17.06.2019

Китоб – миллатнинг маданий ва маънавий мероси


Барча даврларда ҳам инсон ҳаёти учун энг зарур нарсалар қадрланиб, эъзозланган. Улардан бири китобдир. Китоб – ҳамиша инсоният учун маънавий бойлик, қудрат тимсоли бўлиб келган. Шу боис, халқимиз учун китобхонлик – маънавий давлатмандликдир. Ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад “Ахборот – мўъжиза, жозиба, фалсафа” асарида: “Аждодларимиз қачонлардир илм излаб юрт кезган бўлса, биз бугун уйимизнинг остонасидан ҳам чиқишимиз шарт эмас, янгилик, ахборотнинг ўзи эшигимизни қоқмасданда уйимизга кириб келмоқда.” деган эди.

Мана шундай тезкор ва шиддаткор бир даврда “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида” ги Президент қарорининг қабул қилиниши айни муддао бўлди.

Бугунги кунда фарзандларимизга четдан сингдиришга ҳаракат қилинаётган “оммавий маданият” ниқоби остидаги мантиқсизлик, маданиятсизлик ва бошқа турли маънавий хуружлардан фақатгина маънавиятимизни мустаҳкамлабгина ҳимояланишимиз мумкин. Маънавиятнинг таянчи эса албатта китоблардир. Китоблар биз учун энг катта маънавий мерос, порлоқ келажак сари элтувчи йўлчи юлдуздир. Китоб ўқишдан тўхтаган одам фикрлашдан тўхтайди.

Ёшларимиз ҳаётида китобхонликни заруратга айлантириш, уларда китоб ўқишга ҳавас уйғотиш, бу борада устоз-у мураббийлар ва кутубхона ходимлари бевосита ҳамжиҳатликда фаолият юритишлари лозим. Зеро, кутубхона ишини ривожлантириш, ўқувчиларни бу масканга кўпроқ жалб этиш, у ерда маънавий-маданий тадбирларни ўтказиш орқали унинг нуфузини ошириш барчамизнинг кечиктириб бўлмайдиган вазифамиздир.

 


Сайёра Якупбекова,
халқ депутатлари Олмалиқ шахар Кенгашига
“Миллий тикланиш” ДП дан сайланган депутат


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz