ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент вилояти


Китоб  –  тафаккур чироғи 23.05.2019

Китоб – тафаккур чироғи


Бугун Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент вилоят кенгаши томонидан Оҳангарон шаҳар 5-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижроси доирасида аҳоли ва ёшлар ўртасида китоб тарғиботига қаратилган “Китоб – тафаккур чироғи” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир ҳамда китоблар кўргазмаси ташкил этилди.

Унда партия Тошкент вилоят ва Оҳангарон шаҳар кенгашлари фаоллари, халқ депутатлари шаҳар Кенгашига партиядан сайланган депутатлар, "Наврўз" нашриёти вакиллари, Ўзбек Миллий академик драма театри актёр ва актрисалари, шаҳар аҳолиси ва ёшлар иштирок этдилир.

photo_2019-05-23_16-24-55.jpg

Тадбирни ЎзМТДП Тошкент вилоят кенгаши девони раҳбари Н.Касимов кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йил 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалалари ижросини таъминлаш мақсадида илгари сурилган 5 та ташаббуснинг амалиётга татбиқи, ёшларда китобга бўлган муҳаббатни ошириш, уларнинг китоб ўқишга бўлган иштиёқларини ўстиришга қаратилган чора-тадбирлар келгусида ёш авлоднинг билим ва дунё қарашларини бойитишда ҳамда юрт корига ярайдиган комил инсонлар бўлиб вояга этишида муҳим ўрин эгаллашини таъкидлади.

photo_2019-05-23_16-25-02.jpg

Шунингдек, китоб кўргазмасида иштирок этган "Наврўз" нашриёти раҳбари И.Халилов ҳам ёшларнинг китоб ўқишлари, билим олишлари учун бугун юртимизда барча шарт-шароитлар яратилгани хусусида сўз юритди ва уларни кўпроқ китоб ўқиш, бугунги шиддатли даврда ахборот коммуникация воситаларидан тўғри фойдаланиши, шунингдек мунтазам спорт билан шуғулланишлари эса уларнинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишларида долзарб аҳамият касб этиши хусусида сўз юритди.

Нашриёт раҳбари ўзининг шахсий кутубхонасидан тадбирда фаол иштирок этган ёшларга китоблар совға қилди ва йигирмадан ортиқ китобларни ўқувчилар фойдаланишлари учун мактаб кутубхонасига топширди.

photo_2019-05-23_16-25-00.jpg

Китоб кўргазмаларида ёшлар илмий ва бадиий адабиётлар билан танишди, ўзлари қизиққан китобларини харид қилдилар ва тадбир ҳомийлари томонидан китоблар билан тақдирландилар. Тадбирда ёшларнинг спорт мусоқабалари ва мусиқий чиқишлари ҳам намойиш этилди.

photo_2019-05-23_16-24-53.jpg



ЎзМТДП Тошкент вилоят кенгаши матбуот хизмати


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz