ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент вилояти


04.06.2019

“Миллий тикланиш” ДП гуруҳи ҳудуд иқтисодий салоҳиятини оширишда фаол иштирок этади



Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи ва ташриф давомидаги вилоят фаоллари билан бўлган учрашув Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг халқ депутатлари Оққўрғон туман Кенгашидаги гуруҳи аъзоларини бефарқ қолдирмади.


Давлатимиз раҳбари 2019 йил 1-3 июнь кунлари жойларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида вилоятимизга ташриф буюрди. Президентимиз ташриф давомида Ангрен, Оҳангарон шаҳарлари ва Оҳангарон, Бўка туманларида бўлиб, кўплаб янги бино ва иншоотлар, таълим масканлари, ишлаб чақариш қувватларининг очилиш маросими ва яна шундай кўплаб лойиҳалар тақдимотида иштирок этди. 3 июнь куни Президентимизнинг Тошкент вилояти фаоллари  билан учрашуви бўлиб ўтди.
 
Учрашувда халқ депутатлари Оққўрғон туман Кенгашидаги “Миллий тикланиш” ДП гуруҳи аъзолари ҳам видеоселектор орқали иштирок этдилар. Учрашувда Президентимизнинг вилоятдаги қатор камчиликлар юзасидан билдирган ўринли эътирозлари, шу ўринда Оққўрғон туманида олиб борилаётган ишларнинг талаб даражасида эмаслиги халқ депутатлари Оққўрғон туман Кенгашидаги “Миллий тикланиш” ДП гуруҳи аъзолари олдига бир қатор вазифаларни қўяди, масъулиятини оширади. 

Таъкидланганидек, туманда мавжуд имконият ва резервлардан фойдаланган ҳолда иқтисодий салоҳият тўлиқ ишга солинмаяпти, бу эса  аҳоли жон бошига хизмат кўрсатиш ҳажми республика бўйича ўртача кўрсатгичдан 2-3 баробар кам бўлиб қолишига олиб келмоқда.    

Туманимиз иқтисодий салоҳиятининг кўтарилиши, бунинг оқибатида туман аҳолисига етарлича шароитлар яратиб бериш, уларни иш билан таъмилаш, сифатли хизмат кўрсатиш, уй-жой билан таъминлаш, коммунал хизматлар каби кўплаб вазифаларни бажариш бугунги куннинг долзарб  вазифасидир. 

Президентимизнинг Тошкент вилояти фаоллари билан учрашувда билдирган фикр-мулоҳазаларидан келиб чиқиб, белгилаб берган вазифалар ижросини таъминлашда фаол иштирок этиш мақсадида халқ депутатлари Оққўрғон туман Кенгашидаги “Миллий тикланиш” ДП гуруҳининг чора-тадбирлар дастури белгилаб олинди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фаоллари ва депутатлар Оққўрғон туманини ижтимоий, иқтисодий ривожлантириш, маънавий-маърифий ишлар кўламини оширишда фаоллик кўрсатади, баркамол авлод тарбиясида ташаббускор бўлади.





Шуҳрат Тошқулов,
ЎзМТДП Оққўрғон туман кенгаши раиси, 
халқ депутатлари Оққўрғон туман Кенгаши депутати

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz