ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент вилояти


“Миллий тикланиш” ДП “Маърифат карвони”да 19.04.2019

“Миллий тикланиш” ДП “Маърифат карвони”да

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент вилоят кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 19 март куни “Ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалалари”га бағишланган видеоселектор йиғилишида белгилаб берган вазифаларидан келиб чиқиб, Бўка туманида бешта ташаббусни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган “Маърифат карвони”да иштирок этди.


Партия фаоллари Бўка туманидаги Ўзбек МФЙ ҳудудида жойлашган 2-умумтаълим мактаби, Қорақўйли МФЙ ҳудудида жойлашган 12-умумтаълим мактаби ҳамда Ибрат МФЙ ҳудудидаги 54-умумтаълим мактабларига ташриф буюрдилар.

Тадбирда “Миллий тикланиш” ДП Тошкент вилоят кенгаши ходимлари, Республика Маънавият ва маърифат маркази вакиллари, санъаткор ва шоирлар Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта ташаббус тўғрисида, унинг ёшларимиз, умуман жамият ҳаёти учун аҳамияти ҳақида атрофлича маълумотлар бердилар.


– Бугунги ўтказилган тадбир мен учун жуда кенг таассуротларга бой бўлди,– дейди тадбир иштирокчиси Холисхон Эргашева. – Чунки ёшларимиз ва маҳалламиз аҳолиси учун элимиз суйган санъаткор ва шоирларнинг ташрифи айни муддао бўлди. Чунки ёшларимизни санъат ва адабиёт ва шеъриятга қизиқишлари баланд. Ёшларимиз ўзларининг қаламига мансуб бўлган шеърларини шоирларимизга ўқиб эшиттирди. Яна қувонарлиси, фаол иштирок этган ёшлар партия томонидан китоб ва совғалар билан тақдирланди.

– Давлатимиз раҳбарининг мазкур бешта ташаббусини амалга ошириш учун Бўка туманининг намуна сифатида танлангани бизни қувонтирди. Бугун мазкур ташаббус юзасидан туманимизда ислоҳотлар бошланиб кетди, – дейди Дилбар Аҳмедова. – Шу ўринда “Миллий тикланиш” ДП томонидан ёшларимиз учун китоблар улашилгани ҳам уларнинг китобга бўлган қизиқишларини яна ортишига туртки бўлади.


Учрашувларда “Миллий тикланиш” ДП Тошкент вилоят кенгаши бош мутахассиси Вилоят Шодиева, Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи Ражаб Ражабов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Жумадилла Раметов, шоир Шоди Отамурод ва Дилшод Ражаблар ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

Дарҳақиқат, мазкур тадбир ёшларимизнинг гўзал куй-қўшиқ ва рақсларига уланиб кетди. Санъатга ва китобга бўлган иштиёқи кўзларида ёниб турган ёшлар ўзлари ёзган шеърлари ва яратган рақслари билан тадбир иштирокчиларини хушнуд этди. Тадбирда “Миллий тикланиш” ДП Тошкент вилоят Кенгаши томонидан ёшларга элликдан ортиқ китоб ва совғалар тақдим этилди.

 

ЎзМТДП Тошкент вилоят
кенгаши матбуот хизмати


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz