ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент вилояти


Партия ташаббуси билан оҳангаронликлар тиббий кўрикдан ўтказилди  13.08.2019

Партия ташаббуси билан оҳангаронликлар тиббий кўрикдан ўтказилди


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши ва “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг вилоят бўлими ҳамкорлигида Оҳангарон туманидаги “Шовғоз” маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида тиббий кўрик ўтказилди.

Партия вилоят кенгаши вилоятнинг чекка ҳудудларидаги аҳолини тиббий кўрикдан ўтказишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Жорий йилнинг ўзида партия ташаббуси билан вилоятнинг Янгийўл шаҳар, Юқори Чирчиқ ва Зангиота туманларида тиббий-кўрик ташкил этилди. Уларнинг ҳар бирида юзлаб аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди.

“Шавғоз” МФЙда ўтказилган тиббий кўрикда ҳам юздан ортиқ аҳоли, жумладан хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтдилар. Уларга бепул дори-дармон ва оёқ кийимлар тарқатилди.

– Партия томонидан ташкил этилган тиббий кўрик бизни бениҳоят мамнун қилди, – дейди маҳалла фаоли Эркин Хайитметов. – Қишлоғимизда биринчи марта шундай тадбир ўтказиляпти. Партия назаридан энг чекка ҳудудларнинг аҳолиси ҳам қолмаётганлиги қувонарли. Бунинг учун партияга миннатдорчилик билдирамиз.

 

ЎзМТДП Тошкент вилоят кенгаши матбуот хизмати


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz