ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент вилояти


04.06.2019

Пискент тумани инновацион салоҳияти билан республикага наъмуна бўлади



Муҳтарам Юртбошимиз 19 март куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эдилар. 5 та ташаббус ёшларнинг маънавий ва маърифий салоҳиятини оширишда алоҳида аҳамиятга эга бўлди, десак янгилишмаймиз. Китобхонлик, спорт, интернетдан самарали фойдаланиш, хотин-қизларимизни иш билан таъминлаш ва уларни тўгаракларга жалб қилиш белгиланди. Тўгараклар шу пайтгача ўз фаолиятини олиб бормас эдими, деган савол туғилади. Йўқ тўгараклар бор эди, бироқ уларнинг унумдорлиги мазкур ташаббусдан кейин янада жонланди, мактабларимиз ҳаёти эса тубдан ўзгариб кетди. Айниқса, санъат вакилларининг ўзлари таълим олган мактабларига бориб китоблар совға қилиши ёшларда  китобга бўлган  меҳрни уйғотди.

Тошкент вилоятида мазкур 5 ташаббус доирасида, ҳусусан Бўка туманида катта-катта лойиҳалар амалга оширилди. Бўкадаги амалий ишлар ҳавоси нафақат вилоятимиз, балки бутун республикага тарқалди, десак муболаға эмас. Давлатимиз раҳбарининг ташрифлари доирасида Бўкада таҳсил олаётган 3-синф ўқувчисига кўрсатган алоҳида эътиборлари муборак Рамазон ойида қутлуғ иш бўлди. 5 та муҳим ташаббусга аталган шеърини ёддан айтиб бериши ва фаоллиги Бўкадаги маънавий ва маърифий соҳадаги ишларнинг амалий ифодасидир. 
Президент Шавкат Мирзиёев куни кеча бўлиб ўтган вилоят фаоллари иштирокидаги йиғилишда қатор долзарб масалаларга тўхталиб ўтдилар. Вилоятнинг иқтисодиёти, салоҳиятини ривожлантиришда барча мутасаддилар бир ёқадан бош чиқариб ишлашлари кераклиги таъкидланди. 

Бизни қувонтирган яна бир нарса шу бўлдики, давлатимиз раҳбари таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасига катта эътибор қаратдилар. 2020-2021 йилларда 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларнинг МТМга қамраб олинишини 70 фоизга етказиш режалаштирилди.
 
Биз пискентликлар муҳтарам Президентимизиннг Пискент туманини инновацион салоҳиятга эга туманга айлантириш ва уни бутун республикага наъмуна қилиб кўрсатиш таклифини алоҳида фахр ва ғурур билан кутиб олдик. Туманимизга қаратилган бу эътибор келажакда фарзандларимиз ва набираларимизнинг замон талаблари асосида билим олишига, касбу ҳунарга эга бўлишига ва асосийси фаровон ҳаёт кечиришига хизмат қилади. 

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Тошкент вилоятидаги фаоллари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги депутатлари давлатимиз раҳбарининг вилоятни ижтимоий, иқтисодий ривожлантириш юзасидан белгилаган вазифаларини амалга оширишда фаол иштирок этади. 




Марҳабо Қурбонова,
халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашига
“Миллий тикланиш” ДПдан сайланган депутат

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz