ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент вилояти


Пискентдаги "Сармозор" зиёратгоҳи қай аҳволда? 27.09.2018

Пискентдаги "Сармозор" зиёратгоҳи қай аҳволда?

ЎзМТДП Пискент тумани кенгаши томонидан тумандаги маданий мерос объектларининг бугунги ҳолатини ўрганиш, уларни қайта инвентаризация қилиш ишлари давом эттирилмоқда.

Ишчи гуруҳ аъзолари дастлаб "Сармозор" зиёратгоҳининг бугунги ҳолатини ўрганишдан бошладилар.

"Сармозор" зиёратгоҳи тумандаги "Мўминобод" МФЙ ҳудудида жойлашган бўлиб, ҳозирги кунда Хасти Бузрук номи билан аталади. Хасти Бузрук сўзи “Ҳаст”- ҳазрат, “бузрук”- туя яъни “туяда  келган  ҳазрат” маъносини англатади. Ривоятларга кўра, қадимда бу ерга бир ҳазрат туя миниб келган, шу ерга келганида туяси ўлиб қолган ва ҳазрат шу жойда яшаб қолган.

Бу ҳудудда лайлаклар яшаганлиги сабабли бу жой “Лайлак уя” номини ҳам олган. Яқин йилларгача бу жойда лайлаклар болаларини учирма қилиб, яшаб келар эди.

Олимларнинг 1970 йиллардаги илмий изланишларига кўра, Хасти Бузрук зиёратгоҳидан кучли етти хил нур таралиб туриши ва бу нурларнинг ичида энг кучлиси "сариқ нур" эканлиги аниқланган. Шу сабабли мозорнинг номи Сариқ мозор - яъни “Сармозор” деб ҳам аталган.

Бугунги кунда бу жойни номи халқ тилида уч хилда айтилади. Улар “Хасти Бузрук”, “Лайлак уя” ва “Сармозор” номларидир.

1990 йилларда бу зиёратгоҳга "Навоий" МФЙ ҳудудида яшовчи Саид Султонхон Валихонов томонидан 2 қаватли масжид қурила бошлаган. 1-қаватда 4 та хона, олдида айвон барпо этилган. Аммо маълум сабабларга кўра, 2 қават курилиши битмасидан тўҳтаб қолган.

2002-2003 йилларда чала қурилган масжиднинг ёнига маҳаллий тадбиркор А.Рашидов томонидан маҳалла кексалари ва зиёратга келувчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2 та хона, олдига айвон, ошхона ва дарвозахона курдирилган, замонавий қилиб таъмирланиб, хоналар жиҳозланган, зиёратчилар учун ўриндиқлар ўрнатилган. Ҳозирги кунда зиёратгоҳ таъмирталаб аҳволда.

Туман маданият бўлими билан ҳамкорликда аниқланган муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

 

ЎзМТДП Тошкент вилоят кенгаши Матбуот хизмати 


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz