ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент вилояти


30.05.2019

Саломатлик – туман бойлик!


ЎзМТДП Қуйи Чирчиқ тумани кенгаши, Қуйи Чирчиқ тумани кўп тармоқли марказий поликлиника ва “Чинобод” МФЙ оилавий поликлиникаси ҳамкорлигида “Тиббий кўрик – саломатлик гарови” мавзусида бепул тиббий-кўрик ўтказилди.

Фабрика форматов1.jpg

Давлатимиз томонидан соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳа ривожида қабул қилинаётган президент фармон ва қарорларининг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, шунингдек, оналар ва болалар саломатлигини ҳимоялаш мақсадида ташкил этилган тадбирда эндикренолог, невропотолог, гинеколог, ЛОР, инфекционис ва бошқа йўналишларга ихтисослашган шифокорлар туманнинг 90 дан зиёд аҳоли вакилларини тиббий кўрикдан ўтказдилар.

Фабрика форматов5.jpg

Фабрика форматов7.jpg

Фабрика форматов4.jpg 

Тадбирда сўзга чиққан туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори З.Достонова мамлакатимизда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни тиббий-ижтимоий муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини, бу борада давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шериклик муносабатлари кенг йўлга қўйилгани яхши самара бераётганлигини таъкидлади.

Шунингдек, тиббий кўрик давомида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш билан бирга, аҳволи оғир беморларга зарур муолажалар қилиниб, ёши улуғ кексалар, аёллар ҳамда болалар саломатлигига алоҳида эътибор қаратилди. 

 

ЎзМТДП Тошкент вилоят кенгаши матбуот хизмати


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz