ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент вилояти


27.05.2019

Спорт – нафислик ва саломатлик гарови (фото)


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент вилояти ва Чирчиқ шаҳар кенгашлари ҳамда Чирчиқ давлат педагогика институти ҳамкорлигида Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгар” стадионида “Спорт – нафислик ва саломатлик манбаи” шиори остида спорт мусобақаси ташкил этилди.

photo_2019-05-27_11-27-39.jpg

Давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижроси доирасида ташкил этилган мазкур спорт мусобақасида олийгоҳнинг биринчи курс талабаларидан тузилган жами 12 та жамоалар иштирок этди.

photo_2019-05-27_11-27-48.jpg

photo_2019-05-27_11-27-53.jpg

photo_2019-05-27_11-27-45.jpg

Иштирокчи жамоалар ҳакамлар ҳайъати ва томошабинларга аввалдан ўзлари тайёрлаб келган чиқишларини навбатма-навбат тақдим этишди. Жамоаларни спорт мутахассисларидан тузилган беш нафардан иборат ҳакамлар ҳайъати 10 баллик тизимда баҳолаб борди.

photo_2019-05-27_11-27-42.jpg

Якуний натижаларга кўра, 3-ўринга “Дефекталогия” йўналиши 18/1-гуруҳи ҳамда “Мактабгача таълим” йўналиши 18/3 гуруҳи, 2-ўринга “Мактабгача таълим” йўналиши 18/2 гуруҳи ҳамда “Бошланғич таълим” 18/2 гуруҳи жамоалари муносиб топилди. “Бошланғич таълим” 18/1 гуруҳи жамоаси мусобақада биринчи ўринни эгаллаб ғолибликни қўлга киритди.

Тадбир сўнггида ғолибликни қўлга киритган ва фаол иштирок этган жамоаларга ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ, диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

photo_2019-05-27_11-27-59.jpg

photo_2019-05-27_11-28-05.jpg



ЎзМТДП Тошкент вилоят кенгаши матбуот хизмати 

 


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz