ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент вилояти


Тошкент вилоятида сақланиб қолган ягона сардоба эътиборга муҳтож 10.10.2018

Тошкент вилоятида сақланиб қолган ягона сардоба эътиборга муҳтож

ЎзМТДП Оҳангарон туман кенгаши томонидан маданий мерос объектлари ҳолатини ўрганиш, уларни қайта инвентаризация қилиш ишлари давом эттирилмоқда.

Партия вакилларининг навбатдаги манзили тумандаги “Озодлик” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган XVIII – XIV асрларга оид, Тошкент вилоятида ягона сақланиб қолган Сардоба архитектура ёдгорлиги бўлди.

Сардоба (форс. тож. сард — совуқ ва об — сув) — сув танқис ҳудудларда уни тўплаш ва сақлаш учун махсус қурилган гумбазли ҳовуз.

Ривоятларга кўра, Амир Темур аскарларига доимо икки ёки уч донадан ғишт олиб юришни буюрган. Булоқ бўйларида дам олганда ўша ғиштлардан сардоба қурдириб, дам олиш учун маскан ҳозирлар экан.

Тарихий манбаларда қайд этилишича, Соҳибқирон Амир Темур фармони билан қурилган сардобалар - Сирдарё, Тошкент, Қашқадарё, Сурхондарё ва Жиззах вилоятларида аниқланган. 

Ўтмишда иссиқ ўлкамизда одамлар ичишга яроқли сув манбаини ҳамиша ҳам тополмаган. Шу боис, усти гумбаз билан ёпилган, доира шаклидаги чуқур ҳовуз ёки сувдонлар барпо этилган.

Мазкур сардобани қуриш жуда мураккаб ва узоқ вақтни талаб қилган бўлиб, унинг усти гумбаз шаклида, ҳовузининг диаметри 14-15 метр, чуқурлиги 10-15 метрни ташкил этган. Деворлари ва гумбази пишиқ ғишт ва ганч, пойдевори эса тарошланган тошлардан терилган. Сардобани қуриш учун ёғоч деярли ишлатилмаган.

Сардобага маҳаллий аҳоли “Қайнар-1”, “Қайнарбулоқ” дея ном берган.

Ўрганишлар натижасида қадимий Сардоба архитектура ёдгорлигининг бутунлай қаровсиз қолганлиги боис, йўқолиб кетиш арафасида эканлиги аниқланди.

Сардобанинг деворлари нураб, қулаб тушиш арафасида, том қисми эса аллақачон бузилиб кетган.  Кадастр ҳужжатлари мавжуд эмас.

Ўрганишлар давом этмоқда.


ЎзМТДП Тошкент вилоят кенгаши матбуот хизмати


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz