ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент вилояти


04.06.2019

Тошкент вилояти – минтақанинг муҳим логистика маркази


Мамлакатимиз тараққиётида Тошкент вилоятининг ўз ўрни, нуфузи бор.  Вилоят ўзининг ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий, айниқса аграр соҳадаги катта имкониятларга эга эканлиги билан ажралиб туради. 

Бугун мана шу имкониятлардан қай даражада фойдаланилмоқда? Вилоят ўз салоҳиятини тўла-тўкис намоён эта олмоқдами?

Биз бу саволларга ҳақли равишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент  вилоятига ташрифлари якунига бағишланган видеоселектор йиғилишида ниҳоятда чуқур таҳлил ва камдан-кам ҳақиқий раҳбарга хос бўлган аниқ таклиф ва йўл-йўриқларда кўрдик, ишонч ҳосил қилдик. 

Йиғилиш иштирокчиси сифатида Президентимиз Тошкент вилоятининг барча 22 та шаҳар ва туманларидаги 4 та сектор раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиб, халқимизнинг энг қуйи поғонасига катта эътибор қаратишлари, ҳар бир оилага кириб бориш керак эканлигини, уларнинг олдида турган вазифаларни аниқ белгилаб беришлари мени ҳайратга солди, бундай шижоат ва фидойиликдан ғурурландим. 

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки,  мамлакатимиз раҳбари асосий эътиборни кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга мухтож  оилаларга ғамхўрлик қилиш, уларнинг турмуш даражасини  яхшилаш,  шароитларидан келиб чиқиб, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиши учун жуда катта давлат бюджетидан маблағ ажратди. 

Ҳар бир тумандаги 300 - 250 нафар алоҳида ғамхўрликка эҳтиёжманд оилалар сонини камайтиришни, бюджетдан ажратилаётган маблағларни мақсадли сарфлаш масаласида тушунтириш бериб, аниқ  самарали натижаларга эришиш йўлини белгилаб бердилар.

Тошкент  вилояти – аграр вилоят. Аммо бугун қишлоқ хўжалиги  билан шуғулланиш орқали асосий муаммо бўлган бандликни таъминлаб бўлмаяпти. Кўзланган мақсадга эришиш учун, кўптармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш зарур. Президентимиз бу борада имкониятга эга бўлган белгиланган ҳудудларда эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш масаласига алоҳида урғу берар экан, вилоятнинг барча ҳудудларидаги 4 та сектор раҳбарлари четдан хорижий инвесторларни жалб қилиш орқали ёшларимизни иш билан таъминлаши долзарб масала эканлигини  таъкидлаб ўтдилар. 

Ҳар бир бола, бу бизнинг боламиз, Ўзбекистоннинг боласи. Болаларимизни, ёшларимизнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг иш  қидириб мамлакатдан четга чиқиб кетишининг олдини олиш, ҳар биримизнинг бурчимиздир! 

Президентимизнинг вилоятда туризмни ривожлантириш ва фармсаноат истиқболлари ҳақидаги ишларни амалга ошириш бўйича  айтган фикрларидан барча мамнун бўлганлигини алоҳида эътироф этиш ўринлидир. Вилоятимизнинг Қибрай туманида фармкомплекс қурилиши учун маблағ ажратилди. Бу халқимиз саломатлиги учун, тиббий хизматларни тез ва тўлақонли кўрсатиш учун катта имкониятдир.

Мен, Юртбошимизнинг нуронийларга, депутатларга берган топшириқларини, яъни ёшларимиз билан мафкуравий тушунтириш ишларини олиб бориш, уларга ҳаётда тўғри йўлни танлашлари учун нафақат йўл-йўриқ кўрсатиш, балки давлатимиз томонидан улар учун ажратилаётган беминнат моддий ёрдамдан унумли ва мақсадли фойдаланишларида ҳам яқиндан ёрдам бериш керак эканлигини чин дилдан тушуниб етдим ва амалий ишларни бошлашни ўзимнинг  ҳам фуқаролик ҳам, халқ вакили сифатидаги бурчим, деб биламан.

Давлатимиз раҳбарининг депутатлар фаолиятига билдирган танқидий фикрлари, ниҳоятда ўринли таклифларидан келиб чиқиб, биз Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси гуруҳи аъзолари ўз ваколатимиз доирасида депутатлик назоратини кучайтириш, мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитувини тизимли ташкил этиш, бир сўз билан айтганда, сайловчиларнинг ишончини оқлаш йўлида бор куч ва имкониятимизни, салоҳиятимизни,  билим ва тажрибаларимизни сафарбар этамиз!



Мунира Қориева,
халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашидаги
"Миллий тикланиш" ДП гуруҳи аъзоси


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz