ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент вилояти


ЎзМТДП фракцияси аъзоси бекободликларни қийнаётган муаммоларни ўрганди 31.05.2019

ЎзМТДП фракцияси аъзоси бекободликларни қийнаётган муаммоларни ўрганди

Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 78-Бекобод сайлов округидан сайланган депутат Даврон Арипов Бекобод шаҳрида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимиз ҳудудларига ташрифи давомида берилган топшириқлардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган “Йўл хариталари”да белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолатига эътибор қаратди.

Даставвал, ҳудуддаги “Саховат” қариялар уйига бориб, у ердаги мавжуд шароит, пенсия таъминоти ва ижтимоий нафақалар тўланиши, овқатланиш сифати ҳамда қариялар уйи фаолиятининг ҳолати билан танишди. Мазкур муассаса раҳбари Наталья Гурова, қариялар уйида истиқомат қилувчи 2-гуруҳ ногирони Ҳаким ота Нуриддинов, фарзандлари Россия Федерациясида яшаётганлиги сабабли мана шу уйда беминнат умргузаронлик қилаётган Писенко Валентина, кекса отахонлар Валиев Шокир, Сулейманов Серверлар билан ўтказилган дилдан суҳбат жараёнида депутатга уларга яратилган шароитдан мамнун эканликларини, юзага келган муаммолар ўз вақтида бартараф этиб келинаётганидан хурсанд эканликларини билдирдилар.

10.jpg

ЎзМТДП фракцияси аъзоси шаҳардаги “Пахтакор” ва “Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, бир гуруҳ фуқаролар билан учрашди ва уларнинг муаммолари билан қизиқди. Шаҳар чеккасида жойлашган “Янги ҳаёт” маҳалласида янги қурилаётган 18-умумий ўрта таълим мактабига бориб, у ердаги қурилиш ишлари жараёнида туғилган муаммоларни кўздан кечирди. Юзага келган масалалар юзасида тегишли идораларга депутатлик сўрови юборилишини таъкидлади. Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли тез тиббий ёрдам ходими Кенжаев Абдумалик “Тез тиббий ёрдам машина”лари жуда эскириб қолганлигини, тез-тез бузилиб қолаётганлиги, мурожаат этган беморларга Бекобод туманининг “Тақачи”, А.Қаҳҳор номидаги маҳаллаларига етиб боришда қийинчиликларга дуч келаётганлиги хақида мурожаат этди. Депутат бу масалада шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбаридан аник маълумотлар олиб, мазкур масалада Республика Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилишини маълум қилди. Бекобод шаҳар “Сайҳун” маҳалласи раиси А.Матмусаев маҳалланинг “Соҳил”, “Ёрқин”, Низомий кўчаларига ичимлик суви келтириш масаласида амалий ёрдам сўраб мурожаат этди. Сабаби бир неча йиллардан буён ҳал этилмай келаётган масала эканлигини, фуқаролар сувни ариқ ва лотоклардан истеъмол қилиб келиши оқибатида турли касалликларга чалиниб қолаётганлигини айтиб шикоят қилди. Депутат мазкур масала шаҳар “Йўл харитаси”га киритилганлиги сабабли мазкур масаланинг ижросини назорат қилиб боришини маълум қилди.

7.jpg

Ҳаёт давом этар экан, тараққиёт тезлашгани сайин, жамиятда одамларнинг турмуш маданиятига, кундалик эҳтиёжларга талаби ҳам ошиб бораверади. Бу жараёнларда албатта муаммолар туғилиши табиий. Аммо бугунги олиб борилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган ҳуқуқий меъёрий ҳужжатларнинг ижроси ўз вақтида таъминланса, жойлардаги раҳбарлар, мутасаддилар халқ манфаатларини кўзлаб иш юритсалар, ҳар қандай камчилик бартараф этилиб, мавжуд муаммолар ўз ечимини топади. Депутатлар эса ана шу жараёнларда холис кўмак берувчи, одилона ёндашувчи халқ фидойиларидир.



ЎзМТДП Тошкент вилоят кенгаши матбуот хизмати  


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz