ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


03.06.2019

3 июнь – Халқаро велосипед куни


Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур. Дарҳақиқат, спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланган ёшлар соғлом, тетик ва албатта, эркин фикрлайдилар.

Бугунги кунда юртимизда ёшларни жисмоний тарбия ва спортга мунтазам равишда жалб этиш, корхона, ташкилот ва муассасалар ходимларининг спорт билан шуғулланишлари учун шароитлар яратиб берилмоқда.

Айниқса, жорий йилнинг 19 март санасида Президентимиз томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган 5 ташаббуснинг иккинчиси ҳам бевосита ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишдир.

Бу борада Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳам самарали фаолият олиб бормоқда. Партиянининг уставида ҳам ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаган ҳолда ўз дастурида ёшларни ҳар томонлама камол топтириш, барча тоифадаги ёшларнинг таълим олиш, меҳнат қилиш, маданият, спорт билан шуғулланиш, уларга тиббий хизмат кўрсатилиши ва ижтимоий қўллаб-қувватланиши имкониятларини кенгайтириш борасидаги сайъ-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш, ёшларга юксак ахлоқий хусусиятларга эга бўлган ҳар бир шахсга хос бўлган бурч, тўғрилик, ўз Ватанига муҳаббат ва садоқат ҳиссини сингдириш каби эзгу мақсадларни амалга ошириш белгилаган.

Яқинда Кармана саноат ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида спорт мусобақалари ташкил этилди. Жумладан, ёшлар спортнинг шахмат, шашка, югуриш, мини футбол турлари бўйича ўзаро беллашдилар. Ушбу тадбирда халқ депутатлари Кармана туман Кенгашига ЎзМТДПдан сайланган депутатлар Машраб Тошев ва Жасур Йўлдошевлар ҳам фаол иштирок этишди.


– Бугунги тадбир ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш мақсадида спорт мусобақалари ташкил этилди, – дейди депутат, ЎзМТДП Кармана туман кенгаши раиси Машраб Тошев. – Мусобақаларда ёшларимиз фаол иштирок этишиб, ўз иқтидорларини намойиш этишди. Тадбир якунида барча ғолиб ва совриндорларга партия ташкилотимизнинг эсталик совғалари топширилди.

 

Албатта, бугун юртимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилган. Буни Зарафшон шаҳрида 3 июнь – Халқаро велосипед куни муносабати ЎзМТДП шаҳар кенгаши, шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси, жисмоний тарбия ва спорт бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган веломарафон мусобақасида ҳам кўриш мумкин. Унда корхона, ташкилот, муассасалардан 100 нафарга яқин ҳаваскорлар иштирок этишди.


Хотин-қизлар ўртасида фаол ва соғлом турмуш тазини тарғиб қилиш, уларни жисмоний камолотга етказиш, иштирокчиларда спорт маҳоратини ошириш, экологик жиҳатдан уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўтказилган мазкур велопойгада халқ депутатлари Зарафшон шаҳар кенгаши депутати Дилнавоз Носирова ўз ёш тоифасида фахрли 3-ўринни қўлга киритди.

– Тўғриси, велосипедни болалигимда ҳайдагандим. Қишлоқда ўсганиб боис, ўшанда укаларимнинг велосипедига қизиқиб, ҳайдашни ўрганганман. Велосипед экологик безарар, саломатлик учун кони фойда транспорт воситаси бўлганлиги сабабли, ундан фойдаланувчилар сони тобора ортиб бормоқда. Унга ёқилғи ҳам талаб этилмайди. Бугунги мусобақада иштирок этиб маза қилдим. Болалигимни эсладим, – дейди Дилнавоз.

Барча ғолиб ва сориндорларга ташкилотчиларнинг эсталик совғалари топширилди.






ЎзМТДП Навоий вилоят Кенгаши матбуот хизмати

 

 


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz