ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


 Қаровсиз ҳолга келиб қолган маданий мерос объектлари ўрганилди 11.10.2018

Қаровсиз ҳолга келиб қолган маданий мерос объектлари ўрганилди

ЎзМТДП Марказий, Қашқадарё вилоят ҳамда Қарши шаҳар кенгашлари вакиллари, халқ депутатлари вилоят ва шаҳар Кенгашларига партиядан сайланган депутатлар иштирокида тузилган ишчи гуруҳ аъзолари Қарши шаҳрининг «Харамжўй» ва «Чақар» МФЙ ҳудудларидаги хароба ва қаровсиз ётган маданий мерос объектларини ўргандилар.

— Бугунги кунда Қашқадарё вилоятида 1311 та маданий мерос объектлари мавжуд бўлиб, ҳозирга қадар уларнинг 347 таса давлат кадастри рўйхатидан ўтказилган, — дейди партия вилоят кенгаши раиси Сайфулла Махматмўминов. — 1041 тасининг эса чегара ҳудудлари белгиланган. 

photo_2018-10-11_14-00-03.jpg

Партия фаоллари дастлаб «Харамжўй» МФЙдаги тарихда номи қайд этилмаган, XVII асрнинг 50-60 йилларида қурилиб, 2000 йилда қулаб тушган масжид ўрнида бўлдилар. Равшан косиб томонидан қурилган бу масжид ўз даврида мадраса вазифасини ҳам ўтаган. Кўплаб кишилар бу ерда диний ва дунёвий илмлардан сабоқ чиқарганлар. Аҳоли вакилларининг жамоа бўлиб намоз ўқишларида масжид муҳим восита бўлиб хизмат қилган.

— Масжид ичкарисининг ёзда салқин, қишда иссиқ бўлиши одамларга хуш ёққан. — дейди меҳнат фахрийси Ҳазратқул бобо Ҳайдаров. — Бу масжид шунингдек, иккинчи жаҳон уруши йилларига келиб омборхона вазифасини ўтаган. Омборхонада буғдой, арпа, магиз ва туршак кабилар сақланиб, одамларга улашилган.

Партия фаоллари мазкур масжид аҳволи билан яқиндан танишгач, «Чақар» МФЙдаги «Шарофбой» мадрасасини бориб кердилар. «Шарофбой» мадрасаси XV асрга оид бўлиб, ўз даврида кўпгина фозил одамларни етиштирган. Айни пайтда қаровсиз ҳолга келиб қолган бу мадраса пишиқ ғиштдан барпо этилган бўлиб, икки сотихдан ортиқ майдонни эгаллаган. Ҳовли сатҳи жуда кичик бўлиб, тўрт томонида умумий 12 та ҳужралар мавжуд. Бу ҳужраларнинг ичи ҳам ўзига хос бўлиб, ўша даврларда илм-маърифат ўчоғи бўлиб хизмат қилгани яққол кўринди.

photo_2018-10-11_14-50-55.jpg

«Шарофбой» мадрасаси ўрганилгач, мазкур МФЙ ҳудудидаги яна бир «Чақар» масжиди кўздан кечирилди. «Чақар» масжиди XVIII асрга оид бўлиб, умумий майдони уч сотихдан ортиқни ташкил этади. Масжид ичкари қисмининг икки қаторли устунлардан ташкил топгани ҳам бинонинг нечоғли даражада мустаҳкамлигини далолат бериб турибди. Бироқ, узоқ йиллар давомидаги қаровсизлик масжиднинг ташландиқ ҳолга келиб қолишига сабаб бўлган.

— Биз билмаган шундай улуғ қадамжолар ҳам борки, улар кимлардир томонидан ўзлаштириб олинган ва кимларнингдир манфаатлари учун хизмат қилиб келаяпти, — дейди партия Марказий кенгаши вакили Ҳасан Собиров. — Ана шундай жойларни ўрганиш ва керакли ташаббусларни олиб чиқиш зиммамиздаги асосий вазифадир. Бунинг учун албатта, барча партия фаоллари ва аъзолари, депутатлар бирлашиб, қўлни қўлга бериб, ҳамжиҳатликда иш олиб бориш самарали натижаларга эришишимизда ёрдам беради.

photo_2018-10-11_14-00-22.jpg

Мавжуд маданий мерос объектларини келгуси авлодларга бус-бутун, ўз ҳолича етказиш нафақат партия фаоллари, балки, барчамизнинг олдимиздаги муқаддас вазифадир. Зеро, бундай эзгу ташаббус ва амалий ишлар мамлакатимиз истиқболи ва туризм салоҳияти юксалишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

                                                                                  

Шаҳноза ҚАҲҲОРЗОДА,

ЎзМТДП Қашқадарё вилоят  кенгаши матбуот котиби


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz