ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


“Қуш қочди" МФЙ “Обод қишлоқ” дастури доирасида ўзгача кўриниш касб этмоқда 10.08.2018

“Қуш қочди" МФЙ “Обод қишлоқ” дастури доирасида ўзгача кўриниш касб этмоқда

Бугун қай бир гўшага борманг, у ерда бунёдкорлик, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари авжида. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида”ги фармони бугун қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ҳамда шу асосда аҳолининг турмуш маданиятини юксалтиришда муҳим ҳужжат бўлиб хизмат қилмоқда.

Бугунги кунда Навбаҳор туманидаги “Қуш қочди" маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам мазкур қарор ижросини таъминлаш, уй-жой фондини яхшилаш, умумфойдаланув қисмлари ва майдонларини таъмирлаш, маиший инфратузилма объектларини (ташқи санитария тармоқлари, тандирхона) жойлаштириш ҳамда атроф-ҳудудини тартибга келтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар асосида иш олиб борилаяпти.

Бу савобли ишларда халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашига  ЎзМТДПдан сайланган депутат Элёр Йўлдошев  қурилиш-таъмирлаш ишларига бош-қош.

– Маҳалламизда 517 та хонадон мавжуд бўлиб, 2443 нафар аҳоли истиқомат қилади, – дейди депутат Элёр Йўлдошев. – “Обод қишлоқ” дастури доирасида янги маҳалла биноси, ҳаммом, ўйингоҳ, болалар боғчаси ва 4-умумтаълим мактабига яна қўшимча 240 ўринли мактаб биноси қурилмоқда. Маҳаллада, ичимлик суви, йўл муаммоси мавжуд. Ичимлик суви қувурлари ўтказилган. Аммо йиллар ўз таъсирини ўтказган. Бугунги кунда яроқсиз ҳолга келиб қолган. Дастур ижроси якунида мавжуд барча камчиликлар бартараф этилади. Бу жараёнларда эса биз депутатлар фаол иштирок этамиз.

Абдували БЎРИЕВ,

ЎзМТДП Навоий вилоят кенгаши матбуот котиби 


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz