ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


  Ёшлар орзуларига қанот бериш асосий вазифамиз! 11.02.2019

Ёшлар орзуларига қанот бериш асосий вазифамиз!



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 декабрдаги парламентга Мурожаати нафақат мамлакатимизда балки халқаро миқёсда ҳам ўрганилиб, 2019 йилда амалга ошириладиган ишларнинг даструламали сифатида талқин қилинмоқда. Мурожаатда энг муҳим вазифалардан бири албатта, бу – ёшлар масаласи эканлиги диққатга сазовордир. Мамлакатимизда ёш авлоднинг турли радикал ва зарарли ғоялар таъсирига тушиб қолишига йўл қўймасликни давлатимиз раҳбари асосий вазифамиздир деб, баҳолайди. 

Айниқса, фарзандларимиз учун давлат-хусусий шериклик асосида янги маданият ва истироҳат боғларини ташкил этиш, уларни замонавий ёшлар масканларига айлантириш чораларини кўриш, мазкур масканлар таркибида биринчи навбатда спорт майдончалари, амфитеатр ва кичик саҳналар, кутубхона, “Китоб кафелари” бўлиши лозимлигига алоҳида урғу берилгани бежиз эмас. Бугун Президент энг аввало, миллий анъаналар руҳида тарбия топган, билимли, олий таълимни тугатган, ўз касбини, ахборот технологияларини, бир неча хорижий тилларни пухта эгаллаган, инновацион ғоялар билан мамлакат ҳаётига кириб келувчи ёшлар авлодини камолга етказиш учун бор имкониятларни ишга солмоқда. Ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида  “Ёшлар –келажагимиз”  жамғармаси фаолиятини янада кенгайтириш, 2019 йилда жамғарма учун 2 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратиш ва шу орқали 50 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратиш лозимлигини ўз Мурожаатида алоҳида таъкидлади. 

Мурожаатдаги вазифаларни амалга оширишга барчамиз бирдек масъулмиз. Агар ёшлар ўртасидаги ҳуқубузарлик, жиноятчилик, одам савдосига аралашиб қолиш, гиёҳвандликка берилиб кетишнинг асл келиб чиқиш сабабларини ўргансак, жавоб битта бу катталарнинг ёшларга нисбатан эътиборсизлиги, ота-она, оила, маҳалла, таълим муассасаси улар билан ҳамкорлик қилишга масъулиятсизлик билан ёндашган жамоат ташкилотларидир.   

Шу ўринда, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида тобора ўз ўрнига эга бўлиб бораётган Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фаолиятида қатор лойиҳалар, танловлар, амалий тадбирлар тизимли равишда ўтказилиб келинмоқда. Маълумки, партия сайловолди Платформасида жисмонан соғлом ва ҳар томонлама баркамол янги авлодни дунёга келтириш ва тарбиялаш учун янада қулай шарт-шароитларни яратиш ишида ҳамкорлик қилиш, камол топиб келаётган авлодни, биринчи навбатда, китобга муҳаббат ва ҳурмат-эҳтиром руҳида тарбиялаш, халқимизнинг, ёшларнинг маънавий жиҳатдан юксалишига кўмаклашадиган маънавий-маърифий марказларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини ривожлантириш каби вазифалар белгиланган ва амалга оширилмоқда.

Партия Тошкент вилояти кенгашининг “Ёшлар қаноти” фаолиятида кейинги йилларда амалга оширилган фаолиятга тўхталадиган бўлсак, ҳозирда вилоятимизнинг 7748 нафар 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлари бизнинг сафимизда. Биргина “Хизмат - беминнат” лойиҳаси асосида 2018 йил давомида 22 та туман ва шаҳарда 83 та турли йўналишлар бўйича ўқув курслари фаолият олиб борди. Бу лойиҳада 461 нафар талаба, ўқувчи, уюшмаган ёшлар ҳамда фаол ёшлари тикувчилик, кулолчилик, сартарошлик, гул босилган газламалар ва чокли буюмлар тикиш, заргарлик, қандолатчилик, қуроқ каштачилиги ҳамда зардўзлик йўналишлари бўйича билим ва ҳунар ўргандилар. Бу лойиҳада 50 нафардан кўп тажрибали ўқитувчи ва ҳунарманд устозлар билим ва ҳунар ўргатдилар. 7 нафар пискентлик ёшлар ана шу лойиҳа доирасида ташкил этилган ўқув курсида она тили ва адабиёти фанидан пухта билимга эга бўлиб, олий ўқув юртларига ўқишга кириш бахтига муяссар бўлди. Бу ишнинг энг хайрли томони кам таъминланган, ижтимоий қўллаб-қувватлашга эҳтиёжманд оила фарзандлари, вақтинча ишсиз аммо келажакда ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи ёки эртага ўзининг иқтидори ва салоҳияти билан мамлакатимиз тараққиётига ҳисса қўша оладиган ёшларга имконият берилди. 

Ёшларни ёт ғоялардан асраш, интернетдан тўғри ва самарали фойдаланиш, ҳар хил салбий ҳолатларга тушиб қолишларини олдини олишда, маънавий иммунитетини оширишда китоб ва китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича “Энг яхши китобхон оила” вилоят танлови, анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Навоий ворислари” Республика танловларида вилоятимизнинг 150 нафардан ортиқ ёшлари фаол иштирок этди. Олий таълимдаги ёшларимизни мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаёти, партиямиз фаолияти билан яқиндан танишишлари, бизнинг ғояларимизни қўллаб-қувватлаб партия хайрихоҳлари ва тарафдорлари натижада партия аъзоларини кўпайтириш, вакиллик органларига сайланадиган депутатларимиз заҳирасини шакллантиришда ҳақиқий кўмакдошларимиз бўлишларини мақсад қилиб, Чирчиқ давлат педагогика институтида “Кўмак” гуруҳи ташкил этилди. Партия ташкилоти томонидан ўтказиладиган тадбирларимизда ёшларимизнинг қизиқишлари, таклифлари, фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда ташкиллаштириш баробарида, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги депутатларимиз эътиборини уларнинг муаммоларини ҳал этишга қаратиб келмоқдамиз. Ўтган 2018 йил давомида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар сессияларига ёшлар масаласи бўйича 14 та, доимий комиссияларга 20 та таклифлар киритилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди. Айнан ёшлар муаммоларини ҳал этиш бўйича 14 нафар мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари тингланди. 52 та депутатлик сўровлари амалга оширилди. Ёшларга берилаётган эътибор бу келажагимизни ишончли қўлларда эканлигининг гаровидир.

Мамлакатимизнинг хоҳлаган шаҳар ва қишлоқларининг кенг кўчаларида эрта тонгда одамлар оқимига қўшилиб борар экансиз, уларни кузатинг. Чор атрофингиздан, сизни ортда қолдириб, олдинлаб кетаётган бир-биридан кўзга яқин ёшларни кўрасиз. Ким ўқишга, ким ишга, кимдир эртанги кунга ишонч билан қайсидир муаммосини ҳал қилиш умидида кимнингдир ҳузурига шошилади. Улар кимга ишонмоқдалар, кимга суянмоқдалар? Албатта, Сизга, бизга, ҳаммамизга! Уларни қўлидан тутиб, тўғри йўл кўрсатиш, орзуларига канот бериш, шижоат бахш этиш вазифамиздир!


Клара Сайдуллаева, 
ЎзМТДП фаоли




Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz