ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


 Уйма-уй учрашувларда муаммолар ҳал этилмоқда 10.01.2019

Уйма-уй учрашувларда муаммолар ҳал этилмоқда


Халқимизда азалдан ёлғиз ва боқувчисини йўқотган‚ ижтимоий ёрдамга муҳтожлар ҳолидан хабар олиш‚ мушкулини енгил қилиш сингари фазилатлар қадрланган.

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг маҳаллий кенгашлари ва партиянинг вакиллик органларидаги гуруҳлари томонидан фуқаролар‚ уюшмаган ёшлар ва хотин-қизлар билан суҳбатда бўлиш‚ кам таъминланган ва ногиронлиги бор шахслар ҳолидан хабар олиш‚ уларнинг дарду-ташвиши‚ муаммо ва таклифлари билан ўртоқлашиш ва амалий ҳал этиш мақсадида «Уйма-уй» учрашувлар мунтазам равишда ўтказилмоқда.

Ана шундай мақсад билан партиянинг Қораўзак тумани кенгаши ва депутатлари жойларда халқ билан мулоқот қилиш‚ электорат ва сайловчилар муаммоларини ўрганиш учун туман ҳудудида учрашувлар‚ сайёр қабуллар ташкиллаштириб келмоқда.

Халқ депутатлари Қораўзак туман кенгашидаги ЎзМТДП гуруҳи раҳбари Аяпберген Қалилаев томонидан фуқаролар мурожатлари устида амалий ишлар олиб борилиб‚ ижтимоий ёрдамга муҳтож ва боқувчисини йўқотган‚ ногиронлиги бор шахслар ҳолидан мунтазам хабар олиниб келинмоқда.

Жумладан, «Уйма-уй» лойиҳаси доирасида ўтказилган учрашувлардан бирида туман марказидаги Бердақ кўчаси, 17-уйда яшовчи Лала Мадреймова ўғли болаликдан ногирон Сағынбай Медетбаевга ногиронлик аравачасини олиб бериш юзасидан мурожат қилди. Ушбу масала бўйича депутат томонидан туман тиббиёт бирлашмасига депутатлик сўрови юборилди ва тез орада Сағынбай Медетбаевга ногиронлик аравачаси берилди. Шунингдек‚ депутат ҳомийлигида уй шароитида таълим олаётган мактаб ўқувчиси Низаматдин Полатбаевга ўқув қуроллари ва совғалар ҳадя этилиб‚ таълим олиши назоратга олинди.

 

Қуўаныш Жақсымуратов,

ЎзМТДП Қораўзак туман кенгаши раиси


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz