" /> ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ
ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


15.03.2019

“Ўзбегим қизлари ҳар соҳада илғор!”


Юртимизга баҳор фасли кириб келиши биланоқ март ойида жуда кўп гўзаллик байрамлари карнай сурнай садолари орқали бошланур ва якуни йўқдай гўё.

Шундай гўзаллик байрамларидан бири Ангор туманида ҳам жуда катта кўтаринки кайфият билан ўтказилди.

Тадбирни ЎзМТДП Сурхондарё вилоят ва Ангор туман кенгашлари ҳамда Ангор педагогика коллежи ҳамкорлигида ташкил этилиб, унда партия фаоллари ва депутатлари ҳамда коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этдилар.


Ангор педагогика коллежида бўлиб ўтган мазкур тадбирга ҳам “Ўзбегим қизлари” деб ном берилди.

Ҳақиқатдан ҳам ўзбегим қизлар ҳар соҳада илғор, ташаббускор, билимли, пазанда бу таърифларни жуда кўплаб давом эттиришимиз мумкин. Сабабики, биз ўзбек халқининг, қизларининг қонида Нодирабегим, Увайсий, Зулфияхониму, Барчинойлар қони оқмоқда. Улардаги ибо, ҳаё, тарбия, ўз ота-онасига меҳр-муҳаббат мана шундай буюк сиймолардан мерос қолгани ҳеч биримизга сир эмас.


Мазкур кўрик-танлов ҳам юқоридаги таърифларимизга яна бир исбот бўлди десак муболаға бўлмас. 5 нафар ўзбегимнинг билимга чанқоқ қизлари тонг саҳардан бошланган сирли 6 та шарт асосида ўзларини нималарга қодир эканликларини намоён этишди.


Жумладан: наҳорги полов (ош)ни ҳам меъёрига етказиб тайёрлашди, ўзларига таърифу-тавсиф беришни турли хил тилларда ҳам қойиллатишди, мантиқий қизиқарли савол-жавобларга ҳам ҳеч иккиланмай ўз жавобларини тақдим этишди, ана энди уларнинг пазанда эканликларини улар тайёрлаган ширин салатлар орқали билиб олдик, соч турмаклаш босқичи эса барчада катта таъсурот қолдирди, сабабики, 5 дақиқада ниҳоятда чиройли соч турмагини яратиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди, эркин сўнги 6 шарт эса уларни кашф этди десак асло адашмаймиз. Нимага дийсизми: улар томонидан миллий, ўзбек халқининг бой тарихини ўзида мужассам этган саҳна асарлари, гўзалликни тараннум этган рақслару юртга, миллатга, она-отагаю, тарбияга берилган таърифларга бош бўлган мисралар барчани лол қолдирди.



“Ўзбегим қизлари”ни баҳолаб боришни ўз зиммасига олган ҳакамларга ҳам улар орасидан энг билимлисини, зуккосини, ташаббускорини, пазандасини, оқиласини танлаб олиш ниҳоятда ҳам шарафли, ҳам  машаққатли дақиқаларни тақдим этди.

Ҳакамлар ҳайъати аъзолари ўз якуний баҳоларини қўйгунларига қадар партиянинг Ангор туман кенгаши сафига яна 100 нафар янги аъзолар қабул қилинди ва уларга аъзолик гувоҳномалари тантанали равишда топширилди.

- Мен “Миллий тикланиш” демократик партиясини танлашдан олдин жуда кўп ўйладим, таҳлил қилдим менинг бор орзу истакларимни, ташаббусларимни айнан манашу партия орқали амалга оширишим мумкинлигини яққол кўрдим ва ҳеч иккиланмай шу партияни танладим, - дейди Ситора Бозорова.


Мана энди интиқиб кутилган дақиқалар, ҳакамлар ҳайъати аъзоларига сўз навбати берилди. 6 шарт асосида қўйиб борилган баҳолар умумлаштирилиб, ҳайъат аъзолари томонидан “Пазанда қиз” номинациясига Ситора Бозорова, “Оқила қиз” номинациясига Озода Ўралова, “Зукко қиз” номинациясига Умида Раҳмонова, “Ташаббускор қиз” номинациясига Маҳбуба Ўралова, “Билимли қиз” номинациясига Мафтуна Асадуллаевалар муносиб деп топилди. Энг олий 1-ўринни ҳар соҳада ўзини намоён этган  Ситора Бозорова қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндор иштирокчиларга ЎзМТДПнинг фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди.


     


Раъно Худойқулова,
ЎзМТДП Сурхондарё вилоят кенгаши
девони етакчи мутахассиси


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz