ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


“Ўзбекистон мустақиллиги: миллий тикланиш ва ўзликни англаш” 26.06.2019

“Ўзбекистон мустақиллиги: миллий тикланиш ва ўзликни англаш”


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар иштирокида “Ўзбекистон мустақиллиги: Миллий тикланиш ва ўзликни англаш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Биринчи Президентимизнинг рафиқаси Татяна Каримова, илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси раҳбарлари, ЎзМТДП фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, ички ишлар вазирлиги академияси вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримовнинг она Ватанимиз мустақиллиги, элимиз равнақи йўлидаги улкан тарихий хизматларини ҳеч қачон унутиб бўлмайди. Ислом Каримовнинг фаолияти давомида мамлакатимиз ҳаётида кўплаб тарихий, асрларга татигулик янгиланиш ва ўзгаришлар юз берди. Энг асосийси, буларнинг барчаси Биринчи Президентимизнинг жасорати, матонати, мардлик ва олижаноблик фазилатлари, ноёб истеъдоди, одил ва донишмандлиги, узоқни кўра билиши ва Ватанимизга, халқимизга садоқати, унинг келажаги буюк бўлишига улкан ва қатъий ишончи туфайли юз берди. 

90-йиллар бошидаги оғир ва машаққатли даврларда, “буюк империя”нинг пойдевори нураб, бутун бошли халқлар, миллатлар оёққа қалқиб, қатор мамлакатларда вазият издан чиқиб, танг аҳвол юзага келганда ҳам Биринчи Президентимиз юксак минбарлардан туриб, халқни хотиржамликка, бундай пайтда ақл билан иш тутишга, ҳар қандай вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишга чорлади. Аждодларимизнинг асрий орзуси мустақиллик, эркинлик ва озодликни ҳадя этди, халқни ўзининг юксак умуминсоний ғоялари атрофида бирлаштира олди. 

Давра суҳбатида сўзга чиққанлар Биринчи Президентимизнинг эзгу мақсад ва ғоялар, халқимизнинг миллий қадриятлари тикланиши, ўзлигини англашдаги саъй-ҳаракатлари юксак эканини эътироф этишди. Мамлакатимизда ҳукм сураётган энг буюк неъмат — тинчлик ва хотиржамликнинг қарор топишида Ислом Каримовнинг хизматларини ҳеч нарса билан изоҳлаб бўлмаслигини таъкидлашди. Бу борада фикр-мулоҳазаларини билдирди.


 

Дилфуза Сафоева,
ЎзМТДП Тошкент шаҳар кенгаши
девони бош мутахассиси


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz