ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


“Ўзбекистонга ташриф буюришнинг 10 та сабаби” 10.04.2019

“Ўзбекистонга ташриф буюришнинг 10 та сабаби”



Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консуллиги, “Ватандош” диаспора ташкилоти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси АҚШда Ўзбекистоннинг миллий туризм брендини оммалаштириш, ватандошлар билан яқин алоқаларни ўрнатиш ва Америка жамоатчили орасида ўзбек халқининг бой тарихий-маданий мероси ҳақида маълумотларни етказиш мақсадида “Ўзбекистонга сайёҳат қил” шиори остида йирик акция ўтказди.

Унда “Uber Technologies Inc.” ва “Lyft” компанияларининг йўловчиларни ташиш лицензиясига эга бўлган ватандошларимиз Ўзбекистоннинг машҳур шаҳарлари Хива, Бухоро ва Самарқанд акс эттирилган, Ўзбекистон туризм ахборот веб-сайтлари манзиллари кўрсатилган ёрлиқларни ўз автомобилларига ўрнатишди.

Шунингдек, “Ўзбекистонга ташриф буюришнинг 10 та сабаби” номли инглиз тилидаги буклетлар йўловчиларга тақдим этиш учун ҳайдовчиларга тарқатилди. 

26b083bf-5f61-4b2a-801e-27acd0e7b6a4.jpg

Юздан ортиқ автомобиллар иштирокидаги бу жараён интернет тармоғида онлайн трансляция қилинди ҳамда маҳаллий ОАВларда ёритилди. Тадбирда транспорт воситалари ёрдамида тайёрланган ва дрон ёрдамида суратга олинган “I LOVE UZ” ёзуви алоҳида ҳодиса бўлди.

Қайд этиш жоизки, Uber Technologies Inc. – 2009 йилда ташкил этилган Американинг халқаро хусусий компанияси бўлиб, хусусий ҳайдовчиларни ёки таксиларни чақириш ва тўловни амалга ошириш, озиқ-овқатларни етказиб бериш учун мўлжалланган мобиль илова яратиб, машҳурликка эришган. Айни вақтда тахминан икки минг нафар ўзбекистонлик Uber компаниясидан лицензия олган.

9525972c-2ec0-46e7-9f1b-806dae67f70f.jpg

Lyft компанияси эса 2012 йилда Сан-Францискода ташкил этилган. У ўз фойдаланувчиларига ўртача ва арзон нархларда белгиланган манзилга етказиб қўйишга тайёр бўлган таксиларни мобил дастур ёки веб-сайт ёрдамида қидириб топиш имконини беради. Lyft компанияси АҚШнинг 60 та шаҳрида фаолият юритади. 



ЎзА

Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz