ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


 ЎзМТДП Наманган вилоят кенгашининг фаолияти танқидий таҳлил қилиниб, ташкилий масала кўрилди 15.05.2019

ЎзМТДП Наманган вилоят кенгашининг фаолияти танқидий таҳлил қилиниб, ташкилий масала кўрилди


Мамлакатимизда барча соҳани янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш жараёни изчил давом эттирилмоқда. Аҳоли билан очиқ мулоқотга киришилиб, долзарб муаммоларга ўша жойнинг ўзида ечим топилаётир. Умумхалқ аҳамиятига молик қарор ва дастур лойиҳалари кенг жамоатчилик фикр-мулоҳазалари, хоҳиш ва таклифлари асосида қабул қилиняпти. Ушбу жараёнларда ЎзМТДП ва ундан сайланган депутатлар ҳам фаол қатнашмоқда.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилоят кенгашининг навбатдан ташқари мажлиси бўлиб ўтди.

Унда партия Марказий кенгаши раиси ўринбосари Феруза Мухаммеджанова иштирок этди ва сўзга чиқди.

photo_2019-05-13_17-30-39.jpg

Йиғилишда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги ЎзМТДП гуруҳларининг ўтган биринчи чоракдаги фаолияти танқидий таҳлил қилинди. Жорий йилда партия ташкилотлари олдида турган долзарб вазифалар, жумладан, декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш, партия гуруҳлари фаолияти самарадорлигини ошириш, бошланғич партия ташкилотлари ишини жонлантириш борасидаги ишлар муҳокама қилинди, фикр-мулоҳаза ҳамда таклифлар билдирилди.

Йиғилишда таъкидланганидек, партиянинг Наманган вилоят кенгаши фаолияти бугунги кун талаби даражасида ташкил қилинмаган. Партия Марказий кенгаши томонидан белгиланган топшириқ ҳамда вазифаларни ўз вақтида ва самарали бажаришга чуқур ёндашув талаб этилаётган бир пайтда айрим ташкилотлар фаолиятида сусткашлик кузатилмоқда. Партиядан сайланган баъзи депутатларда уйма-уй юриб, аҳоли муаммоларини ўрганишда жонкуярлик етишмаяпти. Аслида халқ вакиллари мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг нафақат фаол иштирокчиси, балки янги ташаббус, ғоя ва таклифлар билан чиқишлари, бошқаларга ўрнак кўрсатиб, халқ ишончини қозонишлари зарур.

Мажлисда ташкилий масала кўрилди.

Кенгаш аъзолари томонидан ЎзМТДП Наманган вилоят кенгаши раислигига шу кунгача партия вилоят кенгаши девони раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаётган Ғайратжон Тўйчибоев номзоди илгари сурилди ва у бир овоздан маъқулланди.


Р.МАВЛОНОВ,
“Milliy tiklanish” мухбири



Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz