ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Энг аввало, оналар тарбияли, маънавиятли ва маърифатли бўлсин! 12.09.2019

Энг аввало, оналар тарбияли, маънавиятли ва маърифатли бўлсин!


Аёл – жамиятнинг гултожи, миллат давомчиси, ҳаётимизни эзгулик, яхшилик, меҳр-муҳаббат, иффату нафосат ила мунаввар этувчи муқаддас зот. Аёлни улуғлаш – оилани, Ватанни улуғлаш демакдир.

Ҳозирги глобаллашув даврида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ниҳоятда муҳим аҳамият касб этиб боряпти. Аввало, аёлларимизнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий фаоллигини, ташаббускорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратишни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Хоразм вилоят кенгаши томонидан “Аёл – миллат овози” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда Республика маънавият ва маърифат маркази Хоразм вилоят бўлими вакиллари, партия фаоллари, олима аёллар, халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари, Экспер гуруҳи аъзолари иштирок этдилар.

Очиқ мулоқотда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Дастури ва 2020-2025 йилларга мўлжалланган cайловолди Платформаси лойиҳасида хотин-қизлар масаласида белгиланган вазифалар муҳокама қилинди.

IMG_3650.JPG

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Хоразм вилоят кенгаши раиси Ражаббой Рўзметов очиқ мулоқотда сўзга чиқиб, партия ўз сафига билимли, ташаббускор ва ташкилотчи аёлларни жалб этиши, уларнинг сиёсий ва ижтимоий фаоллигини оширишга етарлича эътибор қаратиши лозимлигини таъкидлади.

Очиқ мулоқотда қайд этилганидек, ўтган давр мобайнида партиянинг “Аёллар қаноти” томонидан барча даражадаги депутатлар иштирокида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, аёлларга янада қулай меҳнат ва турмуш шароитларини яратиш, халқнинг дардини чуқурроқ ҳис қиладиган қатлам сифатида партия фаолиятига кенгроқ жалб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. 

Бугунги кунда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Хоразм вилоят кенгаши аъзолари ўн саккиз мингдан зиёд бўлиб, уларнинг тенг ярмидан кўпини хотин-қизлар ташкил этади.

Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашида партиядан сайланган 16 нафар депутатнинг 4 нафари, шаҳар ва туман Кенгашларида эса 68 нафар депутатларнинг 20 нафари аёллар ҳисобланади.

 IMG_3601.JPG

Бугунги кунда раҳбарлик лавозимларида ишлаб келаётган 300 нафарга яқин хотин-қизлар, шунингдек, 13 нафар фан номзоди, 1 нафар фан доктори бўлган олима аёллар партиянинг фаол аъзоларидир. Улар сафида 6 нафар “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти совриндорлари ҳам бор.

Очиқ мулоқотда вилоятда фаолият юритаётган олима, ижодкор аёллар, давлат ва жамоат ташкилотларининг фаол хотин-қизлари партиянинг сайловолди Платформасида хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилиш, аёллар, энг аввало оналар маънавиятини юксалтириш, улар қалбида миллий қадрият ва анъаналаримизга ҳурмат руҳини кучайтиришга қаратилган бир қатор таклифларни билдирдилар.

– Ҳар битта аёл бу она, миллат келажагига масъул инсон. Бежиз эмас, фарзанд тарбиясида аёлнинг тутган ўрни бениҳоя катта, - дейди халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашига Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан сайланган депутат Меҳрибон Тиллаева. – Соғлом дуёқараш, теран тафаккур, бой маънавият эгаси бўлган онанинг фарзанди албатта, эртага элнинг дуосини оладиган, юртга нафи тегадиган Ватанпарвар, садоқатли, эзгу фазилатли инсон бўлиб камолга етади. Бунинг учун эса энг аввало, оналар тарбияли, маънавиятли ва маърифатли бўлмоғи лозим. Шу боисдан партия Платформасида аёллар, оналар маънавиятини юксалтириш, жумладан, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган чора-тадбирлар ўз аксини топиши зарур.

Шунингдек, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, алоҳида эътибор ва ғамхўрликка, ҳимояга муҳтож аёлларни партия томонидан қўллаб-қувватлашга қаратилган тегишли лойиҳалар ишлаб чиқилиши зарурлиги қайд этилди.

Тадбир якунида партия сафида бўлиш истагини билдирган бир гуруҳ хотин-қизларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

IMG_3641.JPG

 

Гулноза УМИРОВА,
ЎзМТДП Хоразм вилоят кенгаши матбуот котиби


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz