ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Қўқон шаҳрига “Жаҳон ҳунармандлари шаҳри” мақоми берилди 16.09.2019

Қўқон шаҳрига “Жаҳон ҳунармандлари шаҳри” мақоми берилди


Қўқон шаҳрида жорий йилнинг 14-15 сентябрь кунлари биринчи Халқаро ҳунармандчилик фестивали бўлиб ўтди.

Фестивалда иштирок этган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидланганидек, ҳунармандчиликнинг пайдо бўлиши дунё цивилизацияси ривожида энг муҳим ва тарихий қадам экани яна бир карра исботини топди. Ҳунар барча халқлар ҳаётида муҳим ўрин эгаллагани боис ушбу тантана нафақат ўзбек халқи балки бутун дунё санъат вакилларига илҳом берувчи макон бўлди, дея айтиш мумкин.

Халқаро кўргазмада ўзбек ва хорижий халқ амалий санъати усталари яратган ажойиб буюмлар намойиш этилди. Хусусан, “Ҳунармандчилик ва халқ амалий санъати истиқболларига” бағишланган халқаро илмий-амалий конференцияда 26 мамлакатдан 36 нафар олим ва тадқиқотчи иштирок этди. Унинг якунида “Халқ амалий санъати ва ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича Қўқон резолюцияси” имзоланди ва Қўқон шаҳрига “Жаҳон ҳунармандлари шаҳри” мақоми берилди.

Мазкур унвон 2014 йилда таъсис этилган бўлиб, шу кунгача унга 16 давлатнинг 36 шаҳри сазовор бўлган. Қўқон шаҳри МДҲ мамлакатлари шаҳарлари орасида биринчи бўлиб шу қатордан жой олди. Шунингдек, “Ҳунарманд” уюшмаси жорий йилда мазкур ташкилотга аъзо бўлди. Мамлакатимизда миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлар самарадорлиги халқаро ҳамжамият томонидан кенг эътироф этилганининг белгиси бўлди бу воқеалар.

Куни кеча Қўқон шаҳрида ўтказилган биринчи Халқаро ҳунармандчилик фестивали доирасида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига асосан суратга олинган “Қўқон шамоли” ("Айбсиз айбдор") бадиий фильмининг тақдимоти Қўқон мусиқали драма театрида ўтказилади.

photo_2019-09-16_11-00-52.jpg

Дилмурод Масаидовнинг «Қўқон шамоли» номли тарихий фильмининг намойиши томошабинларни яна бир бор ўтмиш саҳнасига кириб қолгандек таъссаввурига эга бўлди. Ушбу филъмда тарихий шахсларнинг ҳаётий кечмишлари ва уларнинг босиб ўтган машаққатли йўллари ҳақида бўлиб, Зебо Қобилованинг «Айбсиз айбдор» деб номланган сценарийси асосида тасвирга олинган. Фильм Қўқон хонлигининг XVIII аср охири — XIX аср бошларидаги ижтимоий-сиёсий ҳамда адабий муҳити, ўша давр чигалликлари ҳақида бўлиб, асосан, Қўқон хони Умархон ҳамда шоира Нодирабегим ҳаётидан ҳикоя қилади.

Айни вақтда фестиваль якунланган бўлсада, халқ сайли бир неча кун давом этиши эълон қилинди.

 

Лобар Мирзо,
Қўқон шаҳридан махсус

 


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz