ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Фестиваль ёшларни бир мақсад йўлида бирлаштириб, хайрли ташаббусларга ундади 18.09.2019

Фестиваль ёшларни бир мақсад йўлида бирлаштириб, хайрли ташаббусларга ундади



 Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Президентимиз илгари сурган 5 та муҳим ташаббус бугун табора кенг қулоч ёйиб юртимизнинг миллионлаб ёшларини бир мақсад йўлида бирлаштирмоқда.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Самарқанд вилоят кенгаши томонидан ҳам ушбу ташаббус ижросини таъминлаш, ёш авлодни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, интилишларини қўллаб-қувватлаш, уларда ён-атрофда рўй бераётган воқеаларга дахлдорлик туйғуларини  кучайтириш ҳамда турли хил хуружларга нисбатан мафкуравий иммунитетни шакллантириш  борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан Пастдарғом туманида тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда “Юрт тинчлиги, Ватан тараққиёти, халқ фаравонлиги йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси доирасида ташкил этилган фестиваль ҳам айни мақсадларга қаратилгани билан беқиёс аҳамият касб этди.

Юртимизда ёшларга яратилаётган имкониятларни кенг тарғиб этиш, уларда ватанпарварлик, фидойилик хислатларини янада кучайтириш ҳамда йигит-кизларни юрт тинчлиги, ватан тараққиёти, халқ фаравонлиги йўлида бирлашишга чорлаган бу тадбир туманнинг энг чекка ҳудудларида истиқомат қилаётган ёшларни ҳам қамраб олди.

1.jpg

Фестиваль Гўзалкент қўрғонидаги 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ташкил этилган кураш мусобақаси билан бошланди. 3 та вазн тоифасида қизғин ва муросасиз курашлар остида ўтган беллашувда кучлилар ичидан энг зўрлари ғолиблик шоҳсупасидан жой олди.  

2.jpg

Пастдарғом тиббиёт коллежида ташкил этилган “Бугунги дунёнинг мафкуравий манзараси, глобаллашув шароитида мафкуралар тўқнашуви ва унинг оқибатлари” мавзусида ўтказилган тадбир ҳам иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Унда бузғунчи ғоялар ва ёт оқимлар таъсирига тушиб колмаслик учун ёшлар эътибор қаратиши лозим бўлган жиҳатлар хусусида батафсил тушунчалар берилди.

3.jpg

Шундан сўнг фестиваль тумандаги  марказий истироҳат боғида ташкил этилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси билан давом этди. Президентимиз илгари сурган бешта муҳим ташаббуснинг охирги йўналиши бўйича ташкил этилган мазкур тадбирда тумандаги корхона ташкилот ва муассасалар ўзларидаги 50 га яқин мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этишди. Ярмаркада иш сўраб келган 8 нафар хотин-қизларга ишга жойлашиш бўйича йўлланмалар тақдим этилиб, уларнинг бандлиги таъминланди.

4.jpg

Тадбир ўзбек жанг санъати билан шуғулланаётган спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари, хушовоз хонандалар томонидан ижро этилган дилрабо куй-қўшиқлар билан ўзгача жозиба касб этди. Қисқача қилиб айтганда фестиваль барча ёшларнинг қувончига-қувонч, ғайратига-ғайрат қўшиб, ўзаро дўстона муносабатларнинг янада мустаҳкамланишига, Ватан равнақи учун хизмат қиладиган фидоий йигит-қизларни камол топтиришга хизмат қилганлиги билан аҳамиятли бўлди.

7.jpg

“Юрт тинчлиги, Ватан тараққиёти, халқ фаравонлиги йўлида бирлашайлик!” шиори остидаги фестиваль галаконцерт билан якунига етди. Унда фестиваль доирасида ўтказилган кураш мусобоқасида ғолибликни қўлга киритган спотчиларга ҳамда маданий - маърифий тадбирларда фаол иштирок этган ёшларга партия вилоят кенгашининг дипломи, фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари топширилди.

5.jpg

    


Ёлқин Оқбўтаев,
ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши матбуот котиби


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz