ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Эрта никоҳ ва унинг олдини олиш – долзарб масала 19.09.2019

Эрта никоҳ ва унинг олдини олиш – долзарб масала


Оила ҳаёт абадийлиги, авлодлар давомийлигини таъминлайдиган, халқимизнинг муқаддас урф-одатлари сайқал топадиган, келажак авлод камолотига бевосита таъсир кўрсатадиган тарбия ўчоғи ҳисобланади.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Фарғона вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан Марғилон шаҳридаги “Роҳат” маҳалла фуқаролар йиғинида “Эрта никоҳ ва унинг олдини олиш мустаҳкам оила таянчи” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Очиқ мулоқотда маърузачилар юртимизда оила институтини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, айниқса, ёш оилаларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги, ҳар бир оила мустаҳкам пойдеворга эга бўлишига эришиш, жамиятда ҳар бир гўдакнинг соғлом туғилиши ва яшаб кетишини тўла кафолатлайдиган зарур шарт-шароитларни яратишга эътибор қаратилаётганлигини таъкидладилар.

Шунингдек, мулоқот давомида эрта никоҳ ва унинг олдини олиш, ёшларни мустаҳкам оилавий ҳаётга тайёрлаш, оилада тиббий маданият ва маънавий аҳлоқий тарбияни янада кучайтириш масалаларига ҳам алоҳида тўҳталиб, мазкур йўналишлардаги муаммолар, уларнинг ечими бўйича таклифлар илгари сурилди.

_MG_4228.JPG

Маълумки, йигит-қизларнинг турмуш қуриш ёши оила мустаҳкамлигига таъсир кўрсатувчи асосий омиллардан биридир. Лекин, айрим ота-оналар кўпинча фарзандининг келажак тақдири, бахт-саодати ҳақида ўйламай, ҳали балоғат ёшига етмаган қизини узатиш ёки қариндошимнинг қизи бегона бўлмасин, деб ўғил уйлантириш тараддудига тушади. Бунинг оқибатида қизларни ўн олти, ҳатто ундан кичик ёшда турмушга узатиб юбориш ҳоллари учраб туради. Аммо бу кўп ҳолларда бўлғуси онанинг саломатлиги ва руҳиятига, қолаверса, ёш оиланинг мустаҳкамлиги, туғилажак фарзанднинг соғломлигига салбий таъсир кўрсатади.

Жойларда фуқаролар ўртасида соғлом турмуш тарзини, тиббий маданиятни ошириш, ёшларнинг никоҳга оид тушунчаларини кенгайтириш, қариндошлар ўртасидаги ва эрта никоҳларнинг олдини олиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Лекин, мазкур ҳаракатларга қарамай, репродуктив саломатлик талабларига зид равишда қизларни барвақт турмушга узатиш ҳоллари учраб турибди. Биламизки, қизларнинг ота-онаси раъйига қарши бормаслиги одатга айланган. Аксарият эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг қайд этилишига ҳам ана шу омил сабаб бўлмоқда.

Халқимизда оилага кичик Ватан дея нисбат берилади. Чунки инсон тушунчалари, турмуш тарзи, аҳлоқи ва нуқтаи назари дастлаб оилада шаклланади. Демак, баркамол авлодни тарбиялашда оиланинг мустаҳкамлиги, оиладаги соғлом турмуш тарзи энг муҳим аҳамиятга эгадир.

 

 

Муҳаббатхон ЖЎРАЕВА,
ЎзМТДП Фарғона вилоят кенгаши
девони етакчи мутахассиси


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz