ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


“Хизмат – беминнат”: 27 нафар бухоролик йигит-қиз талабалар сафидан ўрин олди 20.09.2019

“Хизмат – беминнат”: 27 нафар бухоролик йигит-қиз талабалар сафидан ўрин олди


ЎзМТДП Бухоро вилоят кенгаши партия ташкилотлари томонидан  жойларда “Хизмат – беминнат” лойиҳаси асосида 63 та фан, таълим, спорт  йўналишларида  ўқув курслари ташкил этилган бўлиб, уларда ёшлар, айниқса, уюшмаган ёшлар, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари бепул таълим олмоқдалар.

Ўқув курсларида фаол иштирок этаётган  199 нафар  ёшлар ўз билим, маҳорат ва кўникмаларини  янада мустакамламоқдалар.

Мазкур лойиҳа орқали пухта билим эгаллаган ва жорий йилги олий таълим йўналишларида бўлиб ўтган тест синовларида иштирок этиб, талабалик бахтига муяссар бўлган ёшлар ва улар ота-оналарининг бугун қувончи чексиз. Партиянинг беминнат лойиҳаси орқали 27 хонадонда  шодиёна кун ҳукмрон бўлди.

- Мазкур лойиҳа орқали таълим олган ва Республикамизнинг нуфузли Олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган 27 нафар ёшларимиздан 12 нафари давлат бюджети ва 13 нафари  шартнома асосида талабаликка қабул қилиндилар, - дейди партия вилоят кенгаши Ёшлар масалалари бўйича етакчи мутахассиси Дилфуза Яхёева. - Биз билан ҳамкорликда иш олиб борган устозларга партиямиз номидан миннатдорчилигимизни билдирамиз ва келгусида ҳамкорлигимизни янада кенгайтиришни режалаштиряпмиз.

Азалдан халқимиз, меҳр-оқибат, яхшиликни улуғлаб келган. “Хизмат – беминнат” орқали ҳар бир қалбнинг кўнглига йўл топиш ҳам ана шу эзгу амалнинг бардавомлигини англатади. Меҳнатлар яхши самара бериб, эл-юрт олдида юзи ёруғ бўлган камтарин устозлар ва уларнинг  ўқувчиларига  бугун барча ҳавасла боқмоқда.

- Партия ташаббуси билан йўлга қўйилган “Хизмат – беминнат” лойиҳаси асосида ташкил этилган ўқув курсида бепул таълим олдим ва бугун қувончимнинг чеки йўқ, -  дейди Маҳлиё Бақоева. - Партия ва устозимнинг кўмагида Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг “Кимё ўқитиш медотикаси” йўналишига 1-ўрин давлат бюджети асосида талабаликка қабул қилиндим.  Бунинг учун биринчи навбатда     Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясига ва устозим, партия фаоли Эркин Умировга  ўз миннатдорчилигимни     билдираман.  Лойиҳа орқали  таълим олишга интилган ёшлар ва талабалар сафи кенгаяверсин.

 

ЎзМТДП Бухоро вилоят кенгаши Ахборот хизмати

Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz