ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


20.09.2019

“Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари”


Мамлакатимизда маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш, аҳоли онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, маънавий-мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, юксак ватанпарварлик, истиқлолга садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

70888147_477616109458597_6799372613312315392_n.jpg

Бугун Республика Маънавият ва маърифат марказида кенгаш аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, илм-фан, маданият ва санъат, адабиёт намоёндалари, ОАВ вакиллари иштирокида истиқболдаги лойиҳа ва мақсадли режалар муҳокамасига бағишланган анжуман ўтказилди.

Анжуманда Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси раиси Алишер Қодиров иштирок этди ва нутқ сўзлади.

71053133_477616156125259_1478704102677413888_n.jpg

“Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари” ғояси асосида республикамизда маънавий-маърифий соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришнинг долзарб масалалари” мавзусидаги анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги ҳамда “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларида белгиланган муҳим йўналишлардан келиб чиқадиган долзарб масалалар муҳокама этилди.


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz