ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


23.09.2019

“Халқимиз ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун кўриши керак”

 

Фуқародан мурожаат келиб тушишини кутиб ўтириш шарт эмас, аслида. Мурожаатни жойига бориб ўрганиш керак, уйма-уй юриб аниқлаш, халқнинг ичига кириб бориб, унинг энг оғриқли муаммосига чора излаш даркор. Бугун давлат идоралари, қўйингки, барча даражадаги ташкилотлар ходимлари, айниқса, сиёсий куч бўлган партия вакилларининг олдида турган энг муҳим вазифа ҳам ана шу. Зеро, “Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг энг олий меъзонидир”, “Халқимиз ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун кўриши керак”. Президентимизнинг халқимиз онги ва қалбидан чуқур жой олган бундай пурмаъно сўзлари бугун мамлакатимизда барча соҳа ва тармоқларда амалга оширилаётган туб ўзгариш ва ислоҳотларни ҳаракатлантирувчи кучга айланди. Одамларимизни рози қилиш, уларнинг талаб ва эҳтиёжларини таъминлаш борасидаги кенг кўламли изчил, самарали ишлар ана шундай эзгу ва ҳаётбахш ғоялар асосида олиб борилиб, тобора янгича маъно ва мазмун касб этиб бораётир.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Хоразм вилоят кенгашининг фуқаролар мурожаатларини ўрганиш бўйича навбатдаги сайёр қабули Шовот туманида ташкил этилди. Сайёр қабулда партия вилоят кенгаши раиси Ражаббой Рўзметов иштирок этиб, тумандаги Бунёдкор маҳалласи фуқароларининг хонадонларида бўлиб, улар билан учрашди, суҳбатлашди. Шунингдек, депутатлар, маҳалла фуқаролар йиғини масъул ходимлари, тумандаги тегишли идор-ташкилотлар, жумладан туман ҳокимлиги, туман тиббиёт бирлашмаси, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, туман электр энергияси таъминоти бўлимлари вакиллари партия фаолларига сайёр қабул давомида ҳамрох бўлдилар.

photo_2019-09-18_15-11-49.jpg

Маълум бўлишича, маҳаллада 553 та оила вакиллари истиқомат қиладилар. Улар орасида 5 таси ўз боқувчисини йўқотган, 8 таси кам таъминланган оилалардир.

Моҳира Ёдгорова ушбу маҳаллада яшайди. Оила бекасининг хонадонида етти киши истиқомат қилади. Ногирон фарзандини парваришлаб келаётгани сабаб, ҳеч қаерда ишлай олмаган. Турмуш ўртоғи ҳам ишсиз, рўзғор тебратиш илинжида базўр тирикчилик қилади.

– Тегишли идора-ташкилотларнинг кўмагига муҳтожмиз. Турмуш ўртоғимнинг ишга жойлашишидан умидворман, - дейди Моҳира Ёдгорова. У сўзида давом этар экан, ногирон фарзанди бор оналарга берилиши лозим бўлган қўшимча имтиёзлар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишни исташини билдирди ҳамда қонуний тартибда ўзига ана шундай имтиёз белгиланиши мумкин бўлса қандай ҳужжатлар тақдим этиши лозимлиги хусусида тўхталишларини мутасаддилардан сўради.

Халқ депутатлари Шовот туман кенгашига партиямиздан сайланган депутатлар ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси масъул ходимлари масалага атрофлича ёндошиб, бу борадаги тегишли ҳуқуқий ҳужжатлар хусусида тўхталдилар. Жорий йилнинг 17 январида қабул қилинган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги фармонида белгиланганидек, шу йилнинг 1 мартидан бошлаб болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга, улар пенсия ёшига тўлгандан сўнг, агар уларда пенсия тайинлаш учун зарур стаж мавжуд бўлмаса, ижтимоий нафақа тўланаши тўғрисида маълумотлар берилди.

photo_2019-09-18_15-10-20.jpg

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази туман бўлими ходимлари ҳамда Халқ депутатлари Шовот туман Кенгашига Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан сайланган депутатлар томонидан Моҳира Ёдгорованинг турмуш ўртоғини ишга жойлашиши учун яқин кунлар ичида амалий ёрдам кўрсатилиши билдирилди.

Хонадонма-хонадон кириб борилар экан, аҳолини қийнаб келаётган бир қатор муаммолар ойдинлашди. Жумладан, маҳалланинг Шохобод кўчасида жойлашган 10 та хонадон тоза ичимлик суви тармоғига уланмаган. Туман ҳокимлиги вакилининг ахборот беришича, мазкур кўчадаги хонадонлар тегишли дастурга асосан келгуси йилда тармоққа уланади.

Маҳалланинг Шохобод кўчасида яшовчи Шерзод Бобожоновнинг кичик тадбиркорлик фаолияти эътиборимизни ўзига тортди. Ҳозирги кунда у ўз хонадонида қўзиқорин етиштирмоқда. Тадбиркор фаолиятини янада кенгайтириши учун махсус бинога муҳтожлик сезаётганини, мурожаати тегишлича ўрганилиб, ўзининг амалий натижасини кўрсатишидан умидвор эканлигини билдирди. Мазкур кўчада яшовчи яна бир фуқаро – Галина Аҳмедова турмуш ўртоғи вафот этгани ҳамда ўзининг хаста ота-онасини парваришлаб, улар номида бўлган уйда уч нафар фарзанди билан яшаб келаётгани айтиб, тегишли тартибда арзон нархдаги уйлардан олишда амалий ёрдам сўради.

Мазкур мурожаатлар асосида тегишли идора-ташкилотларга белгиланган тартибда ёзма мурожаат йўллаш ва ижросини назорат қилиш, амалга оширилган ишлар натижалари тўғрисида фуқароларга ўз вақтида маьлумот бериб бориш бўйича тегишли тартибда йўл-йўриқлар ишлаб чиқилиб, муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

 

Гулноза УМИРОВА,
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси
Хоразм вилоят кенгаши матбуот котиби

 


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz