ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


«Миллий тикланиш» ДП 22 декабрда бўлиб ўтадиган сайловларда фаол иштирок этади 25.09.2019

«Миллий тикланиш» ДП 22 декабрда бўлиб ўтадиган сайловларда фаол иштирок этади


2019 йил 25 сентябрь куни Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгашининг XVIII Пленуми бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларда ЎзМТДПнинг иштироки, партия Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек туман ва шаҳар партия ташкилотларининг навбатдаги Конференцияларини ўтказиш, партиянинг янги таҳрирдаги Устави, Дастури ҳамда сайловолди Платформаси лойиҳаси ҳамда партиянинг VI Съездини чақириш тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.

25.jpg

Пленумни партия Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров олиб борди.

Таъкидланганидек, сиёсий партия сифатида биз энг масъулиятли синов даврига қадам қўйдик. 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайлов мамлкатимизда тобора ривожланиб, чуқурлашиб бораётган демократик жараёнларнинг яна бир бор намойиши бўлиши шак-шубҳасиздир. Сайловдек муҳим сиёсий синовга Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳар томонлама пухта тайёргарлик билан кириб келмоқда. Энг муҳими халқимиз, сайловчиларимиз электоратимиз олдига биз зиммамизга қандай вазифалар ва мақсадларни қўйган ҳолда борамиз? Бу вазифалар партия ғояси, мафкураси, ижтимоий қатлами ва электорати манфаатига не чоғлик жавоб беради? Сиёсий партия сифатида кучимиз, имкониятимиз қандай масала-муаммоларни ҳал қилишга етади? Жамиятдаги қандай масалалар биз учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга? Табиийки ана шу саволларнинг жавоби партиямизнинг сайловолди Платформасида ўз аксини топиши лозим.

24.jpg

Барчамизга маълумки, партиянинг сайловолди Платформаси барча даражадаги партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмаларимиз учун кейинги 5 йиллик фаолиятимизнинг дастуриламали ҳисобланади. Шу боис, партия Марказий Кенгаши бу масалага алоҳида эътибор қаратиб, мазкур платформани ишлаб чиқиш учун махсус экспертлар гуруҳини ташкил этди, баҳс-мунозаралар, дебатлар ўтказди. Уларда партия Марказий Кенгаши ва фракцияси аъзолари, фаоллар, олимлар, мутахассислар ва экспертлар фаол иштирок этдилар. Бошланғич, туман, шаҳар ва ҳудудий партия ташкилотларидан бир қатор таклифлар олинди.

Аввало, биринчидан, Платформани ишлаб чиқишда партиянинг етакчи дастурий мақсад ва ғоялари, ижтимоий қатлами ҳамда электоратининг манфаатлари акс этиши асосий вазифа сифатида белгиланди. Сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий-марифий, ижтимоий, халқаро ва бошқа йўналишларда ўз зиммамизга олаётган вазифаларга миллий қадрият ва анъаналар ҳамда Ватанимизнинг миллий манфаатларидан келиб чиқиб ёндашилди;

Иккинчидан, 2014 йилда тасдиқланган сайловолди Платформа ҳар томонлама чуқур таҳлил қилинди. Ушбу Платформадаги амалга оширилган вазифалар аниқланиб, ҳали долзарблигини йўқотмаган масалалар янги Платформада акс эттирилди;

Учинчидан, қайси соҳа бўлмасин – хоҳ иқтисодий, хоҳ ҳуқуқий соҳа бўладими, партиянинг асосий ғоя ва тамойиллари руҳи ўз ифодасини топишига ҳаракат қилинди;

Тўртинчидан, партиямиз учун энг муҳим соҳа – маънавият йўналишига давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг “Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари” ғояси ва ундан келиб чиқадиган вазифалардан келиб чиқиб ёндашилди. Бунда

- халқ ижодиётининг ноёб намуналари ҳисобланган мақом, бахшичилик, лапар, аския, миллий ўйинлар: кураш, кўпкари, чавгон ва бошқа миллий қадриятлар мактабларини яратиш, «устоз-шогирд» анъаналарини йўлга қўйиш, бу борада аниқ молиявий манбааларни белгилаш чораларини кўриш;

- халқимиз орасида мутолаа маданиятини ривожлантириш, оммавий китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида маҳаллаларда, айниқса, чекка қишлоқ ҳудудларида кутубхоналар фаолиятини йўлга қўйиш, уларнинг фондини бадиий, тарихий, илмий-оммабоп адабиётлар билан бойитиш;

- Ўзбекистонда фан, маданият ва таълимни муносиб молиялаштиришни таъминлаш, бунда ушбу соҳалар вакилларини муносиб рағбатлантириб бориш масаласига алоҳида эътибор қаратиш;

- театр, кино ҳамда мусиқа санъати соҳасида миллий қадриятларни кенг тарғиб этиш каби масалалар партиямиз учун асосий вазифа бўлиб қолмоқда.

Бешинчидан, партиямиз иқтисодиёт соҳасига алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия ҳудудлар иқтисодиётини модернизациялаш ва диверсификациялаш қамровини кенгайтириш, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасида тафовутни қисқартириш тарафдоридир.

22.jpg

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси миллий экспорт маҳсулоти ва брендларимизни хорижга, салоҳиятли сотув бозорларга кириб боришни-ҳаётий зарурат, деб билади. Бу йўналишда экспортни қўллаб-қувватлаш институтлари миллий тизимларини яратиш ва фаолият юритишида, 2020-2025 йилларда миллий экспорт имкониятларини амалга оширишда фаол иштирок этади, барча даражадаги депутатларимиз маҳаллий корхоналарнинг ташқи бозорга чиқишига кўмаклашади, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва таваккалчиликларни суғурталаш бўйича чораларни кўради.

Ўзбекистонда ҳам ташқи, ҳам ички туризмни ривожлантириш масаласига партия устувор вазифа сифатида қарайди. Туризмнинг истиқболли йўналишларини ривожлантириш орқали нафақат иқтисодиётни, балки ижтимоий соҳаларни ҳам мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз.

Олтинчидан, суд-ҳуқуқ соҳасида Партия аҳолининг ҳуқуқий-сиёсий маданияти ва ҳуқуқий-сиёсий онгини юксалтириш, бу борада давлат тузилмалари ва фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари билан самарали ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш зарур, деб билади.

Мамлакатда ҳуқуқий таълим ва маърифатни тубдан яхшилаш, жамиятда ҳуқуқий билимларни тарғиб этишга қаратилган тизимли чора-тадбирларни қабул қилиш муҳим аҳамият касб этмоқда.

21.jpg

Қонунчиликда жазони белгилашда жазони оғирлаштирувчи ёки енгиллаштирувчи ҳолатлар кўзда тутилган. Аммо, ушбу меъёрларни қўллаш фақат қонун нормаларига боғлиқ бўлиши, бунда инсон омили мумкин қадар камайтирилиши лозим.

Маълумки, бугун халқаро тажрибага эътибор берадиган ва хорижий мамлакатларда ўтаётган сайловларни таҳлил қиладиган бўлсак, партиялар ғоявий жиҳатдан қайси позицияда турмасин, сайловчиларнинг овозини олиш учун кўпроқ ижтимоий масалаларга эътибор қаратмоқда. Шу боис биз ижтимоий соҳада ҳам бир қатор янги таклиф ва ташаббусларни илгари суришни режалаштирмоқдамиз.

Бу борада таълим-тарбия масаласига алоҳида эътибор қаратамиз. Таълим – бу инсоннинг ривожланишига бўлган ҳуқуқларининг асосини ташкил қилади.

Ҳар қандай тараққиётнинг омили чуқур ва ҳар тамонлама билим мукаммал олишдир. Шу боисдан, «Билимли авлод – буюк келажакнинг, тадбиркор халқ – фаровон ҳаётнинг, дўстона ҳамкорлик эса тараққиётнинг кафолатидир» ғоясини амалга оширишди.илгари сурилмоқда.

23.jpg

Сайловолди Платформаси лойиҳаси ҳақида яна шу нарсани айтиш лозимки, биз фан, маданият, таълим, маънавият, санъат, спорт ва оммавий ахборот воситалари соҳаларига алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Манфаатлари партия дастурий ғояларида акс этган ва партиянинг асосий ижтимоий қатлами бўлган зиёлилар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бадиий бақувват, тарбиявий аҳамияти долзабр, халқимизнинг ўзига хос миллий ва маънавий қиёфаси акс этган асарларни дунёга келиши учун ижодколарни қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш етакчи вазифалардан бири сифатида белгиланмоқда.

Шу билан бирга, партия Марказий кенгаши томонидан партиянинг амалдаги Устави ва Дастурига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Бу ишга Марказий Кенгаш, фракция аъзолари, фаолларимиз ва экспертлар жалб қилинган. Бундан ташқари, ҳудудий партия ташкилотларидан бир қатор таклифлар олинди. Барча ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида партия Съездида алоҳида маъруза тақдим этилишини ҳисобга олиб, ҳозир бу ҳақида батафсил тўхталишга зарурат йўқ, деб биламан.

Пленумда шунингдек, партиянинг бир қатор фаол аъзолари сўзга чиқдилар.

15.jpg

13.jpg

14.jpg

16.jpg 

Пленум сўнгида кун тартибидаги барча маалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.



ЎзМТДП Марказий кенгаши
Ахборот хизмати


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz