ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Азамат Пардаев: Ўзбекистон парламентлараро ҳамкорликни кучайтирмоқда 27.09.2019

Азамат Пардаев: Ўзбекистон парламентлараро ҳамкорликни кучайтирмоқда


Бугунги глобаллашув даврида халқаро ҳамкорлик ҳар қандай давлат учун муҳим саналади. Шу маънода, янгиланаётган Ўзбекистоннинг жаҳон мамлакатлари билан турли даражадаги муносабатларининг ривожланиши, ҳоҳ у иқтисодий, ҳоҳ сиёсий бўлсин, мамлакат тараққиётини жадалаштиришга кўмак бераётгани бор гап.

Бу жараёнда парламентлараро ҳамкорлик, депутатларнинг нуфузли халқаро анжуманлардаги иштироки ва уларда кўтараётган масалалари, билдираётган таклиф ва ташаббусларининг амалиётда ўз ифодасини топаётгани бугун миллий парламентимизнинг роли ва аҳамияти кучайиб бораётгани, умуман ҳар томонлама ривожланаётганидан далолат аслида.

Куни кеча Ўзбекистон парламенти вакилларининг Нур Султон шаҳрида ўтказилган Евросиё мамлакатлари парламентлари Спикерларининг «Катта Евросиё: Мулоқот. Ишонч. Ҳамкорлик» мавзусидаги 4-йиғилишида иштироки ва бошқа давлатлар вакилларининг катта қизиқишларига сабаб бўлгани фикримизнинг ёрқин тасдиғи бўла олади. Таъкидлаш лозим, парламентимиз делегацияси ушбу нуфузли анжуманда иккинчи бор иштирок этиши.


Анжуман бошқа давлатлар парламентлари билан алоқаларни ўрнатишда ўзига хос платформа вазифасини ҳам ўтади. Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Беларус, Чехия делегациялари, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти парламент Ассамблеяси раиси, туркий тилли давлатлар парламент Ассамблеяси бош котиби билан бўлиб ўтган учрашувларда Ўзбекистонда шиддат билан олиб борилаётган ислоҳотлар, инсон учун яратилаётган имкониятлар, одамларнинг яхши яшашга бўлган ишончининг ортиши ва давлат идораларининг халқ учун хизмат қилиши принципининг устуворлиги каби муҳим ўзгаришлар қўллаб-қувватланди.

Шунингдек, бошқа давлатлар делегациялари билан бўлиб ўтган ўзаро мулоқотлар чоғида келгусида парламентлараро ҳамкорликни кучайтириш масалалари юзасидан фикрлар алмашилди, мамлакатни тараққий эттиришда парламентнинг ролини ошириш юзасидан тажрибалар алмашилди.

Албатта, анжуман давомида иштирокчилар халқаро майдонда юзага келаётган муҳим воқеалар, ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, таҳдидларга қарши биргаликда курашиш каби муҳим масалалар бўйича таклифлар муҳокама этилди.

Ўзбекистон делегацияси раҳбари, Қонунчилик палатасининг Спикери маърузасида мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг бориши, унда парламентнинг роли ва ўрнининг кучайтирилганлиги, Ўзбекистон барча давлатлар билан очиқ, конструктив мулоқотга тайёр эканлиги, юртимизда эришилаётган натижалар негизида халқимизнинг қўллаб-қувватлаши турганлиги каби муҳим ҳаётий масалаларга тўхталиб ўтилди.

Бир сўз билан айтганда, Нур Султон шаҳрида ўтказилган ушбу анжуман Ўзбекистон учун фойдали кечиб, Олий Мажлисининг парламентлараро ҳамкорлик йўналишидаги фаолиятини яна бир поғонага кўтаришга хизмат қилди.



Азамат ПАРДАЕВ,
"Миллий тикланиш" ДП фракцияси аъзоси


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz