ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Алишер Қодиров: TROLL.UZ га ташаббус учун раҳмат 28.09.2019

Алишер Қодиров: TROLL.UZ га ташаббус учун раҳмат


#PARTIYALARGASAVOLLARIM
Бепул реклама керакмас, реклама учун бизга пул беришади, халқнинг пулини. Уни тўлашимиз керак.

Алишер Қодиров: TROLL.UZ га ташаббус учун раҳмат.

1. Чунки Сайлов кодексига мувофиқ партияларга Сайлов учун тарғиботга рухсат, бепул эфир, тарғибот учун пул берилади. Бошқа пайт партиялар ўзига бунақа фаолликни раво кўролмайди;
2. Чунки Парламентни халқ хохлаганидек “нақд иш” хал қиладиган ресурси йўқ. У фақат ҳукуматни назорат қилиш орқали ишини кўрсатиши мумкин. Бугунги кучли ҳукумат Парламентдан қўрқмайди. Аслида парламент сайловида иштирок этган 87 фоиз оддий халқ депутатига таяниб, халқдан “ҳеч нарса қарзи бўлмаган” (чунки уни халқ сайламаган) хокимликларга масала қўйиши керак. Шунақа журъатли Парламентни халқ албатта танийди ва ҳурмат қилади;
3. Шу пайтгача дастурларни ўнта бир хил эксперт ўтириб ёзган. Бу сафар бошқача. Партиялар ўзи ёзди. Айрим жойларда кесишмаса кўп томонлама бир бирига умуман ўхшамайди;
4. Ҳисобот бор. Дастурда кўрсатилган вазифаларни 70 фоизидан ортиғи амалга ошган. Лекин мен буни партия режалаштирди ва партия амалга оширди деб мақтанолмайман, шунинг учун батафсиллашиб ўтирмайман. Келгуси 5 йиллик учун ўзимиз режалаштирган дастурни баралла ҳисоботини берамиз;
5. Партия Қонунчилик партиясидаги депутатлик ўрнига қараб (ҳар бир депутат учун бир йилга 100-120 млн.сўм) Давлат бюджетидан пул олади ва шу пулга кейинги сайловгача партия ташкилотининг низомидаги мақсад ва вазифаларини амалга оширади. Фракциядан бирон депутат кетса, пул ҳам камайтирилади. Маблағнинг катта қисми ойлик маошларга кетиб қолади. Аъзолардан тушадиган бадал пуллари ва хомийлик маблағлари жуда камлиги учун ҳавони ўзгартирмайди.

Иқтисодиёт соҳаси:
1. Партияларда депутатларга ёрдамчи таҳлил марказлар бўлиши керак. Депутат бундай таклифларни шакллантириш учун соҳа профессионали бўлиши керак. Хорижда депутанинг профессионал ёрдамчилари бўлади. АҚШда битта ҳар бир конгрессмен учун алоҳида таҳлил институти ишлайди.
2. ЎзМТДП томонидан жамиятда коррупцияни реал баҳолаш ва бартараф этиш учун жазони кескин кучайтиришни кўзда тутадиган қонун лойиҳаси тайёрланган. Ҳозирги ҳолатда биз ушбу қонун лойиҳасини парламентдан ўтказа олмаймиз. ҚП дан ўтса ҳам Сенат қайтаради. Лекин бу ечим эмас. Ечим сифатида бировнинг ҳақидан қўрқадиган, ўзини ва ўзгани ҳурмат қиладиган кўникмани онгостига сингдирадиган тарбия тизимини яратиш. “Тарбия тўғрисида”ги қонун лойиҳаси устида иш бошланган; 
3. Тўғри савол. Келгуси чақириқда ЎзМТДП ҳал қилувчи овозга эга бўлса бу масалада муросасиз бўлади. Ҳозир 30 та депутат билан ҳукуматга тавсиянгизни ўтказолмаймиз;
4. Тадбиркорни ҳимоя қилиш керакмас. Унга аниқ ва шаффоф қонунчилик ва солиқ тизимини яратиб бериш керак. У ўзини судда ҳимоя қилиб оладиган адолатли суд тизими бўлиши керак. 
Таълим соҳаси
1. Ечими оддий, мактаблар қурилиши, таъмирланиши ва моддий таъминотига бюджет пули ва инвестицияларни кўпроқ йўналтириш керак; 
2. Олий таълим “кириш онсон ўқиш қийин” тизимига ўтиши керак. Бунча қамров учун Олийгоҳларни моддий-техник баъзаси кескин ўзгартирилиши керак. Бу ҳам алоҳида инвестицияларни талаб қилади. Айрим инфратузилма қуришдаги йирик лойиҳалардан воз кечиб таълим соҳасида зудлик билан 5 йиллик дастур асосида туб ислоҳотлар ўтказиш керак.
Ижтимоий соҳа
1. ЎзМТДП “Инсон ўзгарса жамият ўзгаради” деган ғояни шиор қилаяпди. Лекин, тарғибот билан 10 фоиз одам ўзгариши мумкин. Жамиятдаги бу ва шунга ўхшаган қонимизга сингиб кетган иллатларни боғча-мактаб майдонида амалга ошириладиган узлуксиз тарбия тизими ҳал қилиши мумкин;
2. Қачонки партияларни халқ химоя қилишни бошласа;
3. Бу масала акс-садо билан ҳал бўлмайди, реал иш керак. Бунинг учун етарли депутатлик ўрнига эга бўлган партия ҳақиқий ҳолатда ўз Ҳукуматини тузиб, ҳар бир масъул вазирни ишдан ҳайдаб юборишга журъати етадиган бўлиши керак;
4. Инсонни англаб, уни ҳурмат қиладиган жамият табиатни ўз ўзидан асрайди.

TROLL UZ 

#ПАРТИЯЛАРГАСАВОЛЛАРИМ #PARTIYALARGASAVOLLARIM

Хабарингиз бор сайлов кунлари яқин. Бир-неча кун давомида турли партиялар мендан реклама бўйича ёрдам сўраб мурожаат қилишмоқда. Реклама учун пул беришга ҳам тайёр...

Ҳурматли партиялар! Менга сизнинг пулларингиз керак эмас. Қолаверса, бу пул аслида халқнинг пули...

Шунинг учун расман барча партияларга мурожаат қилмоқчиман. Қайси шу мурожаатимдаги саволларга аниқ ва тиниқ, олди-қочди гапларсиз жавоб берса бепул реклама қилиб бераман.

Партиялар фаолияти:

1. Нега Ўзбекистондаги партиялар фақат сайловдан олдин фаоллашади? 
2. Нега депутатларимизни оддий халқ танимайди?
3. Нега барча партиялар сайлов олди дастурлари бир хил?
4. Ўтган сафарги сайловда берган ваъдаларингизни неччи % амалга оширилди? Ҳисобот борми?
5. Партиялар кимнинг ҳисобидан молиялаштирилади ва бу пуллар нималарга сарфланади? Нега очиқ маълумотлар йўқ?

Иқтисодиёт соҳаси:

1. Ўзбекистонда барча ташкилотлар 100% очиқ ва шаффоф бюджет сиёсатини амалга ошириш бўйича нега партиялардан талаб ва таклифлар йўқ?

2. Қуйи ва юқори поғоналарда коррупция ҳолатларини реал баҳолаш, унга қарши курашиш, жойлардаги таниш-билишларнинг олдини олиш бўйича таклифлар борми?

3. Нега ортиқча маблағ сарфланаётган кўплаб ташкилотларни, тадбирларни тугатиб, шу маблағга муҳтож бўлган бошқа соҳаларга йўналтириш бўйича таклифлар берилмаяпти?

4. Тадбиркорлардан турли баҳоналарда пул йиғиш ҳолатлари аниқланмоқда. Тадбиркорларни ҳимоя қиладиган партиялар борми?

Таълим соҳаси:

1. Жойларда мактаблар танқислиги ва моддий таъминот сифати муаммолари ва уларни молиялаштириш бўйича ечимлар борми?

2. Олий таълим қачонгача 90% абитуриентлар учун орзу бўлиб қолади? Ушбу йўналишда ечим ва таклифларингиз борми?

Ижтимоий соҳа:

1. Давлат миқёсида кўзбўямачиликка қарши курашишда партиялардан таклифлар борми?

2. Партиялар қачон сўз эркинлигини таъминлаш, ОАВ ҳамда блогерларни ҳимоя қилишни бошлайди?

3. Мажбурий меҳнатга қарши қонун ишлаб чиқиш, иш вақтидан ташқари ишлатишга мажбур қилаётган ташкилотлар фаолиятини назорат қилиш, қурилиш, ободонлаштириш, пахта йиғими каби мажбурий меҳнат ҳолатарини аниқлаш ва чора кўриш бўйича партиялардан акс-садо чиқадими?

4. Дарахтларни неччи асрдан кейин ҳимоя қилишни бошлаймиз?

Саволларим кўп, ҳозирча шуларга жавоб беринглар. Бепул реклама қилиб бераман!

Шунингдек, кимдадир партияларга саволлари бўлса #ПАРТИЯЛАРГАСАВОЛЛАРИМ #PARTIYALARGASAVOLLARIM хэштеглари орқали беришлари мумкин. Уларга ҳам партиялар жавоб беришларини истар эдик.

Билган партияларингизни изоҳларда белгиланг ва ушбу матнни дўстларингиз билан улашинг.








Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz