ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


“Хизмат — беминнат” лойиҳаси доирасида ёшларга математика фанидан сабоқ берилади 30.09.2019

“Хизмат — беминнат” лойиҳаси доирасида ёшларга математика фанидан сабоқ берилади


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан ташкил этилган “Хизмат — беминнат” лойиҳаси кундан-кунга ёшларни узоғини-яқин, оғирини-енгил қилаётган самарали лойиҳага айланди.

ЎзМТДП Мирзо Улуғбек туман кенгаши ташаббуси билан “Тестолог” нодавлат таълим муассасасида партиянинг “Хизмат — беминнат” лойиҳаси доирасида яна бир хайрли ишга қўл урилди. Таълим муассасида математика фанидан бепул ўқув курси ташкил этилди. Унда ўқишга чанқоқ бўлган юқори синф ўқувчилари жалб қилинди. Яқин орада яна бир неча фан бўйича ҳам шундай ўқув ташкил қилиш режалаштирилган.

— “Хизмат — беминнат” ёшларга маънавий ибрат бўлиб хизмат қила оладиган, ёш авлодни миллий ғоя, жасорат ва матонат руҳида тарбиялашга ўз ҳиссасини қўшаётган ва уларни турли ёт мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш мақсадида ишлаб чиқилган партиянинг йирик лойиҳасига айланди, — дейди ЎзМТДП Мирзо Улуғбек тумани кенгаши раиси Шукур Назаров. — Ушбу лойиҳа доирасида очилаётган ўқув курслари Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ёшларга оид белгиланган вазифаларни амалга ошириш, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги ва “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонунлар ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда. Ўқув курслари уюшмаган ёшларга бепул қўшимча билим бериш, соғлом турмуш тарзига интилишни шакллантириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир.

 

 

ЎзМТДП Мирзо Улуғбек туман кенгаши


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz