ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


07.10.2019

БИРМИЗ! ҚЎЛНИ ҚЎЛГА БЕРАМИЗ!

Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳрида БИРМИЗ! ҚЎЛНИ ҚЎЛГА БЕРАМИЗ! шиори остида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг дастлабки сайловолди тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

15.jpg

ЎзМТДП ғоя ва мақсадларини аҳоли орасида кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган тадбирда партия Марказий, вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари фаоллари, партиянинг Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги гуруҳи аъзолари, бошланғич партия ташкилотлари, партияга хайрихоҳлар, фаол ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Партия митингида Марказий кенгаш раиси Алишер Қодиров сўзга чиқди. Партия раҳбари "Миллий тикланиш" демократик партиясининг устувор мақсадларидан бири парламентни том маънода «халқ уйи»га айлантиришдан иборат эканлигини таъкидлади.

Бу йилги сайлов кампаниясига “Янги Ўзбекистон, янги сайлов” шиори остида старт берилиб, илк бора мамлакатимизда сайловлар янги Сайлов Кодекси асосида ўтказилаётгани эълон қилинди. Маълумки, сайлов бу, энг аввало, халқимизнинг давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ўз вакиллари орқали иштирок этишдек Конституциявий ҳуқуқини амалга ошириш ҳамда мамлакатимиздаги демократик жараёнларнинг ёрқин кўзгусидир. Айни пайтда ана шундай муҳим кампанияда фаол иштирок этиб, ғалаба қозониш Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг асосий вазифасига айланди.

2.jpg

“Миллий тикланиш” демократик партияси халқимизда миллий ўзликни англаш ҳиссини ўстиришга ҳаракат қилар экан, тарихий, маданий ва илмий-интеллектуал меросни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, бойитиш ва янада кўпайтиришга кўмаклашиш, ўзбек халқининг бой тарихи ва маданиятини ўрганиш, ушбу бойликларни ёш авлод ўртасида кенг миқё­сда тарғиб этиш, ёшларда тарихий мерос ва халқ анъаналарига ҳурмат, эҳтиром уйғотиш каби кенг кўламли вазифаларни амалга ошириб келмоқда.

Қайд этилганидек, партия ўз ғояларини ҳаётга изчил татбиқ этган ҳолда сайловда фаол иштирок этишни, парламентда энг кўп депутатлик ўрнига эга бўлишни режалаштирмоқда. “Инсон ўзгарса – жамият ўзгаради” шиори остида аҳолини ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ўрганиш ва бартараф этишга кўмаклашиш, таълим ва тарбия сифати узлуксизлигини таъминлашга эътибор қаратиш, миллий қадриятларни аҳоли орасида кенг татбиқ этиш партиянинг устувор мақсадларидан саналади.

21.jpg

Таъкидлаш ўринлики, айни кунларда партиянинг барча даражадаги ташкилотлари томонидан республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, Тошкент вилоятида ҳам аҳоли, айниқса, ёшлар орасида “Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари!” шиори остида турли тарғибот тадбирлари, акциялар ўтказилмоқда. Мазкур тарғибот тадбири аввалгиларига нисбатан кенг кўламлиги ва аҳамияти, республика ҳамда вилоят миқёсидаги фаоллар, жамоатчилик вакиллари, эстрада ва кино юлдузлари, маҳалла оқсоқоллари, ёшлар, хотин-қизлар иштирок этиши билан тубдан фарқ қилди.

Тадбирда фоал қатнашган иштирокчилар партиянинг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

 

 

 

ЎзМТДП Марказий кенгаши
Ахборот хизмати


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz