ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Ёшларнинг сиёсий фаоллигини оширишга хизмат қилади 08.10.2019

Ёшларнинг сиёсий фаоллигини оширишга хизмат қилади


Юксалиш, тараққиёт сари илдамлаб бораётган ҳар қандай мамлакат ўз эртасини бағрида ўсиб келаётган навқирон фарзандлари тимсолида кўради, уларга суянади, таянади. Буюк келажагининг чин маънодаги бунёдкори сифатида қарайди. Улар камолоти йўлида бор имкониятларини сафарбар этади.

Урганч шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Хоразм вилоят кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан “Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2020-2025 йилларда ёшлар бўйича стратегияси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда партия вилоят Кенгаши ҳамда Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши фаоллари, халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларига партиядан сайланган депутатлар, фаол талаба-ёшлар иштирок этдилар.

Давра суҳбатида Ёшлар иттифоқи Хоразм вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари Хоразм вилоят кенгашига Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан сайланган депутат Мансур Машарипов сўзга чиқиб, ёшларда мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий жараёнларга дахлдорлик туйғусини янада юксалтириш, жорий йилнинг 22 декабрида бўлиб ўтадиган Парламент ва маҳаллий Кенгашларга сайловларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, бу ватанимиз тараққиётининг асоси бўлган парламентни шакллантиришда ёшларга улкан масъулият юклаши билан боғлиқ масалаларга алоҳида тўхталди.

– Биз янада кўпроқ изланувчан, билимдон, ташаббускор йигит-қизларни ўз сафимизга чорлаб, партия мақсад, ғоялари атрофида бирлаштиришимиз ниҳоятда муҳим. Бу ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошишига хизмат қилади. Партиямиз устави ва дастурида кўзда тутилган асосий мақсад ҳам ёшларни ўз Ватанини ҳурмат қилиш, севиш, у билан фахрланиш, ҳар қандай шароитда миллий мустақилликни, халқнинг қадриятлари, анъаналари, урф-одатларини асраш ва ҳимоя қилиш руҳида тарбиялаш, шунингдек, унинг маънавий эҳтиёжлари, қизиқишларини чеклашга бўлган уринишларга қарши курашишга таъсирчан ҳисса қўшишдир, - дейди халқ депутатлари Урганч шаҳар кенгашига Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан сайланган депутат.

Партия сайловолди Платформасида ўз аксини топганидек, мамлакатимизда ҳар бир ёшга фаровон ҳаёт учун имкониятлар ва индивидуал йўл тақдим этилиши, ёшларни базавий ва фуқаролик кўникмаларга ўқитиш, ўз ҳаётларини бошқариши учун уларга молия соҳасида ва иш излаш борасида амалий кўникмалар, иштирок этиш ва таъсир кўрсатиш учун зарур бўлган усулларни билиш ҳамда медиа саводхонлик кўникмалари зарур бўлади. Шунингдек, давра суҳбатида партия сайловолди Платформасига мувофиқ маънавий-аҳлоқий ва соғлом ҳаёт учун асос – болалик ва ўспиринликда шакллантирилиши, шунинг учун ҳам эътибор муаммоларни олдини олиш ва асосий хизматларни кўрсатишга қаратилиши лозимлиги таъкидланди.

Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олдилар.

 



Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси
Хоразм вилоят кенгаши ахборот хизмати


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz