ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Тил – миллат кўзгуси 10.10.2019

Тил – миллат кўзгуси


Она тили – миллатнинг руҳидир. Тилни асраш, ривожлантириш - миллатнинг юксалиши демак. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган.

Мустақиллик йилларида ўзбек тилининг халқаро миқёсда обрўсини ошириш, бор гўзаллиги ва жозибасини тўла намоён этиш, уни илмий асосда ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

“Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори ҳам бу борадаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Қарорга кўра, юртимизнинг барча гўшаларида тилимизни мадҳ этувчи бадиий ва маданий-маърифий тадбирлар, турли кечалар, анжуманлар, танловлар ўтказиш белгиланган.

Куни кеча Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Ҳарбий авиатция билим юртида ўтказилган “Тил – миллат фахри” мавзусидаги тадбир ҳам шу муҳим қарор ижросига бағишланди.

IMG_3631.JPG

Тадбирда сўзга чиққан тилшунос олимлар томонидан таъкидланганидек, ўзбек тилини илмий асосда ривожлантиришга қаратилган тадқиқотлар, илмий-оммабоп китоблар, дарслик ва ўқув қўлланмалари, янги луғатлар чоп этилаётгани тилимизни янада чуқурроқ ўрганишимиз, шу тариқа тафаккуримизни юксалтиришимизга муносиб ҳисса бўлиб қўшилмоқда.

Дарҳақиқат, ўзбек тили кеча пайдо бўлган тил эмас. Ўзбек тили олтой тиллар оиласининг туркий тиллар туркумига киради. Бу тил туркий тиллар ичида марказий ўринни эгаллайди. Ўз даврида Ҳазрат Алишер Навоий ўзбек тилининг бошқа туркийларда бўлмаган сифатларини очиб берди ва бу тилни ниҳоятда бой ва жозибадор эканлигини ўз ижоди билан исботлади ҳам.

 


Акром Тўлаганов,
ЎзМТДП Қашқадарё вилоят кенгаши
девони бош мутахассиси


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz