ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


76 ёшни қаршилаган Наима Довутованинг орзуси ушалди 13.06.2018

76 ёшни қаршилаган Наима Довутованинг орзуси ушалди

Муҳтарам Президентимиз ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида қайси ҳудудга бормасин маҳаллий раҳбарларни аввало оддий одамлар орасига киришга, фуқароларнинг муаммоларини нафақат ўрганиш,  маҳаллалардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга амалий ёрдам кўрсатиш орқали уларнинг эртанги кунга бўлган ишончини ошириш, ҳар бир ўтган кунига шукрона ўқиш ҳиссини уйғотишга даъват қилиб келади. Нафақат раҳбарлар, ўзини шу юрт фарзанди билган ҳар бир шахс Ватанга садоқат билан хизмат қилиши, бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг шунчаки иштирокчиси бўлмай, янгича инновацион ғоялар ташаббускори сифатида ўзини кўрсатиши лозим.

Бугун пойтахтнинг шаҳар ва туман ҳокимликлари, депутатлар гуруҳи вакиллари, маҳалла фаолларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари жойларда бўлиб, аҳоли турмуш тарзи билан боғлиқ кўплаб муаммолар йиғилиб қолгани, айрим ҳудудларда инсоннинг кундалик турмуши учун зарур бўлган оддий шарт-шароитлар яратилмагани, йиллар давомида ижтимоий муаммолар йиғилиб, ечим топилмаганини аниқламоқда. Пойтахтнинг Учтепа тумани ҳам шундай муаммо ва камчиликлардан ҳоли эмас.

ЎзМТДП Учтепа туман кенгаши вакиллари ва халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари туманда истиқомат қилаётган Хайратий 1.11 хонадонда яшовчи Миробид Ғуломов, 15 мавзе, 25-уй, 46-хонадонда яшовчи Николай Морозов ҳамда 21 мавзе, 21-уй, 3-хонадонда яшовчи Наима Довутовалар хонадонларига ташриф буюрди. Уларнинг турмуш тарзи билан яқиндан танишиб, муаммоларини ўрганди. Шу куни ногиронлиги бор фуқароларнинг йиллар давомида ушалмаган орзуси руёбга чиқди.  Партия гуруҳи аъзолари ушбу оилаларда истиқомат қилаётган меҳр ва эътиборга муҳтож қарияларига ногиронлик аравачалари совға қилишди.

— Кутилмаганда бир гуруҳ шахсларнинг хонадонимига кириб келишидан аввал таажжубга тушдим, — дейди етмиш олти ёшни қаршилаган Наима опа Довутова. — Сўнгра уларнинг қўлидаги совға-саломларни кўриб, хурсандлигимдан йиғлаб юбордим. Қарилик ўз кучини кўрсатиб, яқинларимнинг ёрдамисиз ташқарига чиқолмай қолгандим. Худди дунёдан узилгандек эдим, аравачам бўлишини орзу қилиб, анча йиллардан буён бунинг иложини қилолмаётган эдим. Биз каби муҳтожлар холидан хабар олган сахий инсонлар ҳаққига яна бир бор дуо ўқидим.

 

ЎзМТДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот хизмати


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz