ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Ҳақиқий байрам қувончи 11.01.2018

Ҳақиқий байрам қувончи

Шу кунларда бутун Республикамиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги ҳамда “Ватан ҳимоячилари куни” байрами муносабати билан  кенг кўламли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Худди шундай тадбирлардан бири ЎзМТДП Термиз шаҳар кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида “Ватан ҳимояси муқаддас бурч” мавзусида ўтказилди.

Тадбирни ЎзМТДП Сурхондарё вилоят кенгаши девони раҳбари С.Абдураимов кириш сўзи билан очиб берди.

– Бугун ўтаётган ҳар бир кунимизда мамлакатимиздаги тинчлик ва осойишталик, юртимиз осмони мусаффолиги, чегараларимиз дахлсизлиги халқимизнинг энг катта бойлиги эканлигини яққол ҳис этмоқдамиз, – деди Сайдулло Абдураимов. – Ўзбекистонимиз Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди каби буюк саркардаларга бешик бўлган муқаддас заминдир. Мана шундай буюк сиймоларнинг авлоди сиздек йигитларимиз ва шунқорларимиздир. Байрам арафасида Сизни оқ ювиб, оқ тараган, буюк аждодларига муносиб ворис – Ватан ҳимоячиси бўлишингизда энг катта ҳисса қўшган ота-онангизга, хизмат вазифангизни бекаму-кўст бажаришингизда фарзанд тарбияси-ю, оила ташвишларини ўз зиммасига олган турмуш ўртоқларингизга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.

IMG_6248.JPG

Кўтаринки руҳда ташкил этилган мазкур тадбирда Ёшлар иттифоқи қошида ташкил этилган рақс тўгараги аъзоларининг бадиий чиқишлари, қолаверса, “Ёшлар қаноти” фаол аъзоси, Акром бахши Мамаражабовнинг достонлардан айтган термалари барчага манзур бўлди.

Шунингдек, “Сурхондарё китоб олами” МЧЖ томонидан китоб ярмаркасиининг ташкил этилиши, ҳарбийлар учун кутилмаган туҳфа бўлди десак, муболаға бўлмайди.

IMG_6109.JPG

Тадбир якунида Ватан саодати йўлида хизмат қилаётган бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга ЎзМТДП Термиз шаҳар кенгашининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz