ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Аҳолининг аксарият қисми сиёсий партиялар позициясидан бехабар 11.08.2017

Аҳолининг аксарият қисми сиёсий партиялар позициясидан бехабар

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Навоий вилоят Кенгашининг навбатдаги Пленумида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказган видеоселектор йиғилишидаги “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” номли маърузаси ўрганилди. Маърузадан келиб чиқиб, партия вилоят ташкилоти ҳамда партия гуруҳларининг устувор вазифалари белгилаб олинди.

Йиғилиш давомида партия фаолиятини ривожлантириш, партия ташкилотлари ва гуруҳлар ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, етакчиларнинг сиёсий билим ва малакасини ошириш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

IMG_5727.JPG

— Очиқ айтишимиз керакки, бугунги кунда вилоят аҳолисининг аксарияти сиёсий партияларнинг позицияси, уларнинг илгари сурган ташаббусларидан етарли даражада хабардор эмас, жумладан бизнинг партиядан ҳам — дейди партия вилоят кенгаши бош мутахассиси Йўлдошмурод Жулиев. — Бунинг учун эса партиямизнинг вилоят ташкилотига билимли, ташкилотчи ва ватанпарвар ёш кадрларни жалб қилган ҳолда уларнинг янгича фикрлаш қобилиятидан самарали фойдаланишимиз зарур. Қолаверса, партия тарғботини кучайтириш учун вилоятдаги ва Республика миқёсидаги ОАВ билан ҳамкорликни янада жаддаллаштиришни ўз олдимизга мақсад қилиб олдик. Яқин вақт ичида вилоят телерадиокомпанияси орқали томошабинлар билан очиқ мулоқот ўтказишни режалаштирганмиз.

Шунингдек, Пленумда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларидаги ЎзМТДП гуруҳларининг фаолияти танқидий таҳлил қилинди. Уларнинг партия ташкилоти билан алоқалари яхши йўлга қўйилмаганлиги, сайловчилар билан ишлаш, сайловолди вадаларни амалга оширишда ўз ишига панжа ортидан қараётганлиги ва шу каби бир қанча жиҳатлари танқид қилинди.

IMG_5732.JPG

— Пленумда айтилган фикр-мулоҳазалардан, танқидий таҳлиллардан ўзимизга тўғри хулоса чиқарамиз — дейди халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи аъзоси Бобомурод Ходиев. Айни пайтда олдимизга қўйилган долзарб вазифаларни, қилишимиз лозим бўлган ишларни белгилаб олдик. Албатта, партия гуруҳимиз билан биргаликда ушбу вазифаларни амалга ошириш, халқ билан ишлаш, уларнинг дарду ташвишларини ўрганиб, ҳал этиш бўйича самарали чораларни кўрамиз. Мазкур учрашувда берилган топшириқ ва тавсиялардан келиб чиқиб, депутат сифатида зиммамдаги масъулият янада ошди деб айтишим мумкин. Аҳолининг, айниқса ёшларнинг ижтимоий фоаллигини ошириш, уларнинг иқтидорларини рўёбга чиқариш, уюшмаган ёшларни тадбиркорлик субъектларига жалб қилиш юзасидан чора-тадбирларни ишлаб чиқдик.

Жалолиддин Равшанов
ЎзМТДП Навоий вилояти
Кенгаши Матбуот котиби

Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77, (8-371) 239-45-53

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзиллингизни киритинг ва янги маълумотлар, ҳабарлар ва маслаҳатларга почта оркали ега бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz