ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Абдулазиз Оққулов: “Туризм бозорида мавсумийлик тушунчаси барҳам топади” 12.04.2019

Абдулазиз Оққулов: “Туризм бозорида мавсумийлик тушунчаси барҳам топади”

Пойтахтимизда III “АDWЕЕК Маркетинг ва реклама ҳафталиги” ва Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари учун II Марказий Осиё сайёҳлик форуми бўлиб ўтмоқда.

Унда Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш қўмитаси раҳбари А.Оққулов сўзга чиқиб, қуйидагиларни сўзлаб берди.
– Ҳар бир тадбиркор ўз бизнесини бошлашдан олдин биринчи навбатда соҳанинг барқарорлигини ўрганади, – дейди А.Оққулов.– Шунга кўра охирги икки йилдаги таҳлиллар сайёҳлар сони ошгани, уларга хизматлар сифатини ошириш ва соҳага бўлган қизиқувчилар сони ортганини кўрсатмоқда. 


Айниқса, меҳмонхона қурувчи тадбиркорга сарфлаган маблағининг 15 фоизи миқдорида субцидиялар берилиши яхши самара бермоқда. Шу боис ресторан ёки савдо мажмуаси қураётган тадбиркор меҳмонхона бизнесига кириб келмоқда. Бироқ, бу соҳада мавсумийлик деган тушунча, бироз кўнгилни хира қилади. Бу айниқса, меҳмонхона ходимларининг иш сифатига таъсир қилмоқда.

 Мисол учун, март ойидан кеч кузга қадар бўлган муддатда сайёҳлар оқими кўп бўлади. Бироқ, қиш ойлари ва ёзнинг июль ойида сайёҳлар сони сезиларли камаяди. Фойда келмаганидан кейин ноябрда ишчиларга жавоб бериб юборилади. Яъни, мутахассис март ойида ишга келиб, ноябрда ойлиги сақланмай таътилга юборилса, кейинги март ойига қадар у бошқа иш топади. Бу дегани, тўққиз ой давомида меҳмонхона маъмурияти ходимга қилган инвестиция ҳавога учади. Шу боис бу ойларда ички туризм, зиёрат туризмини кўпайтириш заруриятга айланмоқда. Мисол учун, зиёрат туризмини йил ўн икки ой давом эттириш чораси кўрилмоқда.

Шунинг учун 1 майга қадар Жакартага янги рейслар очмоқчимиз. Индонезиянинг тропик иқлимида яшаётган аҳоли учун бизнинг қоримиз алоҳида маҳсулот. Шу каби омиллар орқали “Ўзбекистонга келишнинг етти сабаби” тарғиб қилинмоқда. Қайсидир вилоятда, мисол учун, Самарқанд ёки Бухорода ўнта юз хонадан иборат меҳмонхона бизнеси ҳосил бўлса, мавсумийлик деган тушунча барҳам топади. Уларда турли-туман кечалар, шоулар ўтказиб, ишчилар бандлигини таъминлаймиз. Бунинг учун эса соҳа мутахассисларини бошқарув ва хизмат кўрсатиш борасидаги малакасини оширмоқчимиз. Жорий йилнинг май ойида Туркиядан меҳмонхона бизнеси вакилларини таклиф қилиб, бешта вилоятда меҳмонхона бошқарувчисидан тортиб, ошпаз ва хона тозаловчиларгача ҳаммасини малакасини ошириш режалаштирилган.

Мазкур форум самарали ишлаш учун тўрт қисмга бўлинган ҳолда сессиялар ўтказилди. Уларда меҳмонхона бизнесида реклама ва маркетинг муваффақиятли омил сифатида, меҳмонхона бизнесининг кадрлар сиёсати, меҳмонхоналар саноатининг муаммолари ва ечимлари, меҳмонхона брендларининг Ўзбекистон бозорига қизиқиши каби мавзуларда маърузалар тингланди.


ЎзА 


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz