ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


“Афанди” ва “Алдар кўса”лар... 10.02.2018

“Афанди” ва “Алдар кўса”лар...

Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида график рассом Ҳусан Содиқовнинг «Сатира ва ифода» номли иллюстрациялар кўргазмаси очилди.

Кўргазмада рассомнинг ҳажвий ҳикоя ва латифаларга ишланган 44 га яқин иллиюстрациялар ҳамда 100 дан ортиқ шаржлари (ҳазил сурат) намойиш қилинди. Картинкаларда асрлар оша латифа ва ҳангомаларда яшаб келаётган Насриддин афанди, Алдар кўса каби ўзбек, турк, эрон, озорбайжон ва қозоқ ҳалқларининг қаҳрамонлари маҳорат билан ишланган. Рангли қаламлар ва акварелда акс эттирилган бу сиймоларни нафақат катталар, балки болажонлар ҳам қизиқиш билан томоша қилаётир.

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси Ҳ.Содиқовнинг ижодий ишлари нафақат мамлакатимизда, балки, чет элларда ҳам жумладан, Корея, Португалия, Кипр, Туркия, АҚШ, Хитой, Испания, Гонгконг, Япония, Россия каби давлатларда шахсий коллекцияларда сақланиб келмоқда.
Мазкур кўргазма жорий йилнинг 23 февралигача давом этади.


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz