ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Алишер Ҳамроев: Мен бу Қонунга қарши овоз бераман 18.09.2019

Алишер Ҳамроев: Мен бу Қонунга қарши овоз бераман


Ҳар бир инсон ўзи қилган ишидан, меҳнатидан қониқиш ҳосил қилибгина ғайрати ошаверади, яна ишлагиси келаверади, меҳнатини давом эттиришга интилаверади. Депутатларимизнинг саъй ҳаракатлари шарофати билан халқимизнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган кўплаб муаммолар ҳал бўлганини эсласам депутатлик фаолиятимизни, парламент назоратини кучайтиришимиз керак деган қатъий қарорга келаман. Керакмас чироқлар ўчгандан, машинада соя-салқинда юрганлик учун тўловлар оптималлашганидан ва яна кўплаб савоб ишлар парламент аъзолари томонидан қилинганидан ғурурлана бошлайман. Лекин доим эмас. Баъзан шунчаки, ишлаш кераклиги учун ишлаётгандек хис қиламан ва асабийлаша бошлайман.

Куни кеча бир гуруҳ депутат ва мутахассислар иштирокида “Фуқаролик ҳолати далолатномалари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини дастлабки тарзда муҳокама қилдик. Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, 2019 йил 11 июнда Вазирлар Маҳкамаси томонидан Қонунчилик палатасига киритилган.

Шунча меҳнат, бир олам расмиятчилик, юзлаб бет ёзишмалар. Лекин натижа нима бўлади? Ҳеч қандай янгилик, енгиллик бермайдиган ҳужжат бунёдга келади. Қилган меҳнатингга ачиниб кетасан, киши.

Ҳамма гап шундаки, мазкур лойиҳанинг ҳеч қандай “тиши” йўқ, янгилиги йўқ. Ундаги нормаларнинг ҳаммаси Оила кодексида, Фуқаролик кодексида, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган қоидаларда мавжуд.

Юқорида айтилганидек, қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш” номли VII бўлимидаги қоидалардан (фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишнинг умумий қоидалари, туғилганлик, никоҳ, никоҳдан ажралганлик, ўлимни қайд этиш, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш тартиби, шунингдек далолатнома ёзувларига ўзгартириш, тузатиш, қўшимча киритиш ҳамда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини тиклаш ва бекор қилиш тартиби) фойдаланилган.

Бироқ, қонун қабул қилиниши муносабати билан Оила кодексининг мазкур бўлимини бекор қилиш таклиф қилинмоқда. Бу нотўғри. Чунки Оила кодекси 7-бўлимининг бекор қилиниши кодексининг бошқа моддалари ва бўлимларига ҳам таъсир кўрсатиб, ушбу кодекснинг мантиқий яхлитлиги мутлоқо бузилишига олиб келади. Буни тушунмоқ учун катта тажрибали юрист бўлиш шарт эмас.

Лойиҳа Қонунчилик палатасига киритилгунга қадар амалдаги тартиб-таомилга биноан Адлия вазирлиги, Олий суд ва бошқа манфаатдор органлар билан келишилганлиги қайд этилган. Шу ўринда Адлия вазирлиги қонунни кўриб чиққанига ҳам шубҳа қила бошлайман. Қонунчилик палатасига киритишдан олдин Адлия вазирлиги уни юридик экспертизадан ўтказган ҳам бўлса керак...

Хуллас, “ҳадемай лойиҳани қабул қилиш масаласи овозга қўйилса, қарши овоз бераман.

“Миллий тикланиш” ДП фракцияси фаоллари, фракциядошларим ҳам мени қўллаб-қувватлашларига ишонаман.




Алишер ҲАМРОЕВ,
"Миллий тикланиш" ДП фракцияси аъзоси




Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz