ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Амударё туманида туризм ва ҳунармандчиликни ривожлантириш учун қандай ишларни амалга ошириш зарур? 11.07.2018

Амударё туманида туризм ва ҳунармандчиликни ривожлантириш учун қандай ишларни амалга ошириш зарур?

Ўзбекистон бой тарихга ва нодир маданий-тарихий меросга эга. Буларнинг ҳаммаси мамлакатимизда улкан салоҳияти ҳозирча тўлиқ ишга солинмаган туризм индустриясини ривожлантириш ва юртимизни жаҳон туризм марказларидан бирига айлантириш имконини беради.

Туризм иқтисодиётнинг янада ривожланиш жараёнини тезлаштирувчи омил сифатида иқтисодий ва ижтимоий муаммолар ечимида муҳим ўрин тутади, қўшимча иш ўринлари яратилишига, иқтисодий фаол аҳолининг бандлигини оширишга, миллат фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади, иқтисодий фаолиятнинг ўзаро боғлиқ бўлган қатор тармоқлари, инфратузилманинг ривожланишига туртки бўлиб, янада оммавийлашади. Туризм айни пайтда маърифат ва фуқаролик жамиятининг маънавий асосларини шакллантиришда кучли восита бўлиб ҳам хизмат қилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида туризм ва миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш масаласи сўнгги бир йил ичида энг кўп гапирилаётган, мамлакатимизни ривожлантиришнинг бирламчи самарали йўли сифатида бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири бўлиб ҳисобланади.

Туманда туризм ва миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар халқ депутатлари Амударё туман Кенгашидаги  ЎзМТДП гуруҳи йиғилишида кўриб чиқилди  ва улар ташаббуси билан туман халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 47-сессиясида муҳокама қилинди.

Сессияда партия гуруҳи раҳбари Ш.Янгибаева сўзга чиқиб, айни пайтда туризм замонавий иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан бирига айланиб, қўшимча иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, халқ фаровонлигини юксалтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилиши ҳақида сўз юритди.

4654.jpg

Туманда туризм ва миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар режаси асосида бир қанча ишларни амалга оширишга қаратилган саъйи-ҳаракатлар олиб борилган.

Туризм инфратузилмасини шакллантириш, сайёҳлар оқимини кўпайтириш, миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича қилинаётган ишларга тўхталиб ўтилди. Жумладан, туманда аҳоли уйлари хатловдан ўтказилиб, 5 та хонадан меҳмон уйлар сифатида белгиланган ҳамда меҳмонларни қабул қилишга тайёр ҳолга келтирилган. “Ўзбекистон бўйлаб сайёҳат қил” дастури доирасида жами 7000 нафарга яқин туманимиз аҳолиси мамлакатимизнинг турли ҳудудларига сайёҳат қилдилар. Бу борадаги ишларни тизимли равишда ташкил қилиш бўйича чора-тадбирлар белгиланган. Туманда айни пайтда туризмни ривожлантиришда ҳали ишга солинмаган мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, соҳага оид энг долзарб муаммоларни ҳал этишга доир амалий таклифлар ҳамда чора-тадбирларни амалга ошириш зарур. Бунинг учун туризмни ривожлантириш ва сайёҳларни кўпроқ жалб этиш мақсадида туманда музей ва сайёҳлик фирмасини ташкил қилиш керак. Шу билан бир қаторда сайёҳларга хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш мақсадида меҳмонхона, кафе ва ресторанлар фаолиятини такомиллаштириш, малакали, тил ва тарихимизни биладиган ёш кадрлар захирасини яратишга, ички ва чет эллик сайёҳларга хизмат кўрсатувчи тадбиркорларни ҳамда амалий санъат асарлари  яъни сувенирлар ишлаб чиқарувчи ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратиш лозим. 

Сессияда ЎзМТДП гуруҳи ташаббуси билан туман марказига ўрнатилиб, ҳозирда эътиборсиз қолдирилган Абу Райҳон Берунийнинг бюстини қайта таъмирлаб, тумандаги энг катта мактаблардан бири олдинги Беруний номидаги 40-сонли умумтаълим мактаби олдига кўчириш, шунингдек, Бўз ёп ОФЙ ҳудудидаги собиқ колхоз раиси марҳум Турсунбой Шержанов томонидан бунёд этилган музей лойиҳаси асосида қурилиб, фойдаланилмасдан бўш турган бинони ёшларга ҳунар ўргатувчи ҳамда маънавият ва маърифат масканига айлантириш таклифи берилди.

Таклифлар депутатлар томонидан маъқулланди. Якунда халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.

 

Юлдуз Ўринбоева,

ЎзМТДП Амударё туман  Кенгаши етакчи мутахассиси


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz