ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Андижонда янги асарлар тақдимоти бўлиб ўтди 13.04.2019

Андижонда янги асарлар тақдимоти бўлиб ўтди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Андижон вилоят кенгаши ва Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида Андижон шаҳрида шоир Баҳодир Андижонийнинг “Саодат довони” ва “Туйғулар чашмаси” номли китобларининг тақдимоти ўтказилди.

Тадбирда Фарғона ва Наманган вилояти ижодкорлари, Қирғизистон Республикасининг Ўш ва Жалолобод вилоятларидан ташриф буюрган меҳмонлар, шоиру ёзувчилар, санъат аҳли иштирок этди.


Анжуманда вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳратбек Абдураҳмонов сўзга чиқиб, мазкур тадбир китобхонлик ва китоб тарғиботининг ўзига хос кўриниши эканини таъкидлади ҳамда муаллифни янги асарлари билан қутлаб, ижодига муваффақиятлар тилади.

Ўзбекистон Халқ шоири Тўлан Низом, Андижон давлат университети доценти, филология фанлари номзоди Баҳодир Раҳмонов, Фарғона давлат университети профессори, филология фанлари доктори Сиддиқ Мўмин ва бошқалар шоир ижоди ҳамда янги китоблари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

-Ўзбекистонлик шоир ва ёзувчилар асарларини республикамизда, айниқса, Ўшда севиб ўқишади, - деди Қирғизистон Ёзувчилар уюшмаси Ўш бўлими раҳбари, шоир Тўрабой Жораев. – Шунингдек, андижонлик қалам аҳли билан ижодий ҳамкорлигимиз яхши йўлга қўйилган. Шоир Баҳодир Андижоний китоблари тақдимотига бағишланган бу анжуман ҳам халқларимиз ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаши табиий.


Меҳмон Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг сайланмаси қирғиз тилига ўгирилгани таваллудининг 65 йиллигига ўзгача совға бўлишини айтди ва китобни андижонликларга тақдим этди.

Тадбирда шоирлар ўзларининг ва Баҳодир Андижоний қаламига мансуб шеърлардан ўқишиб, йиғилганлар кўнглини шод қилдилар. Сўнгра назмий мушоира санъаткорлар наволарига уланди. Ўзбекистон халқ артисти Султонали Маннопов, хизмат кўрсатган артистлар Мавлуда Бойматова, Турсунбой Парпиев, таниқли эстрада хонандалари Азизулло Зайнобиддинов, Адҳамбек Абдулҳаев, Миродил Ҳакимов ва бошқалар шоир ғазалларига басталанган қўшиқлари йиғилганлар эътирофига сазовор бўлди.

Жаҳонгир Содиқжонов,
ЎзМТДП Андижон вилоят кенгаши
матбуот хизмати


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz