ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири ётади 12.06.2019

Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири ётади


Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган фармон ва қарорлар замирида халқимизнинг оғирини енгил қилиш каби эзгу мақсадлар мужассамдир.

Бу борада уйма-уй юриб, халқ билан мулоқотда бўлиш, уларнинг мурожаатларига бефарқ бўлмай, эл дарди билан яшаш ҳар биримизнинг биринчи галдаги вазифамиздир.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан ўтказилаётган “Уйма-уй” лойиҳаси орқали ҳам кўплаб фуқароларнинг мурожаатлари ҳал этилмоқда. Мулоқотларда халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари, партиянинг “Аёллар қаноти” ҳамда “Ёшлар қаноти” етакчилари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, маслаҳатчилари иштирок этмоқда.

Қўқон шаҳридаги “Ғозиёғлиқ”, “Устабозор” ҳамда Данғара тумани “Тангриқул” маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил этилган “Уйма-уй” лойиҳасида фуқаролар билан қизғин мулоқотлар олиб борилди. Уларни яшаш шароитлари, қийнаётган бир қатор масалалар ўрганилиб, ижобий ҳал этилди.

Ҳусусан, халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгаши депутати Нигорахон Эгамбердиева томонидан “Ғозиёғлиқ”, “Устабозор” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилди. Унда шаҳардаги мутасадди ташкилот вакиллари билан “Ғозиёғлиқ” МФЙ ҳудуди тўлиқ канализация тармоғига уланди. “Ғозиёғлиқ” ҳамда “Уста бозор” МФЙ фуқаролари табиий газ билан таъминланди.

photo_2019-06-11_13-16-58.jpg

Шунингдек, “Ғозиёғлиқ” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда ўзлаштириши паст бўлган болаларга тил ўргатувчи техник воситалари, китоблар ҳадя қилинди.

- Депутатнинг халқ билан тўғридан-тўғри мулоқоти, фуқароларнинг мавжуд муаммоларини ўз вақтида ҳал этишдаги иштироки инсонларнинг эртанги кунга, мамлакатдаги ўзгаришларга ўз дахлдорлигини, ишончини оширади, - Нигорахон Эгамбердиева. - Фуқаролар томонидан билдирилаётган мурожаатлар жуда кўп. Мурожаатларда асосан уй-жой, кредит, бандлик масаласи, моддий ёрдам, соғлиқни сақлаш, болалар нафақаси, ичимлик суви, табиий газ таъминоти, коммунал тўловлардаги муаммолар кўпроқ учраб турибди. Ушбу мурожаатлар қоғозда қолиб кетмаслиги учун имкон қадар ҳаракат қилмоқдамиз. Чунки, фуқаролар мурожаатларини бефарқ қолдирмаслик, электоратимиз вакилларининг ишончини қозонишимиз зарурдир. Ҳар гал менга ишонч билдирган инсонларни дарду-ташвишларини эшитиб, уларни ҳал этилишига оз бўлсада ҳиссам қўшилганда, ўзимда янада куч ва шижоат сезаман. Бу эса эртанги кунга аниқ мақсадлар сари дадил қадам қўйишимизга туртки бўлади.

Шунингдек, халқ депутатлари Данғара туман Кенгашига ЎзМТДПдан сайланган депутат Мадаминжон Сиддиқов ҳам ўзи сайланган ҳудуддаги фуқароларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этилишига кўмаклашмоқда.

“Тангриқул” МФЙда яшовчи фуқаро Дилфузахон Ғуломова ишсизлиги, тикувчиликни йўлга қўйиш мақсадида замонавий тикув машинаси олиш бўйича амалий ёрдам сўраб депутатга мурожаат қилди.

Мурожаат ўрганилиб, депутат ҳомийлиги асосида фуқарога замонавий тикув машинаси олиб берилди. Халқ вакилининг эътиборидан мамнун бўлган Дилфузахон ўзи сингари хотин-қизлар бандлигини таъминлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйди.

photo_2019-06-11_13-17-28.jpg

Фаол депутатларимизнинг бу каби хайрли ишлари халқимиз фаровонлиги йўлида муҳим аҳамият касб этади.

Зеро, халқ билан бевосита мулоқот олиб бориш, унинг дарду ташвишлари билан яшаш, эл-юртимизни рози қилиш - Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда бу вақтинчалик компания эмас. Бу - халқимизнинг фаровон ҳаётини, юртимиз равнақини таъминлашга қаратилган узоқ муддатли стратегия. Ҳар бир мурожаат ортида эса инсон тақдири ётади.

 

 


Муҳаббатхон ЖЎРАЕВА,
ЎзМТДП Фарғона вилоят кенгаши
девони етакчи мутахассиси


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz