ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Қаровсиз қолган маданий мерос объектлари 28.09.2018

Қаровсиз қолган маданий мерос объектлари

Самарқанд моддий маданий мерос объектларини ўз бағрига қамраб олган қадимий шаҳар. Бу қадим кентда биз билган ва билмаган юзлаб ноёб археологик ва архитектура объектлари мавжуд. Аммо бугун уларнинг ҳаммасини ҳам бориб кўриш имкони йўқ. Чунки уларнинг айримлари йиллар давомида эътибордан четда қолиб кетгани боис, бугун йўқ бўлиб кетиш арафасида, борларининг аксарияти ҳам начор ҳолатда.

ЎзМТДП вилоят Кенгаши ишчи гуруҳи шаҳардаги ана шундай объектларни бориб ўрганмоқда.

Биринчи манзил Абдурахмон Жомий маҳалласи ҳудудидаги “Коварзор” масжиди бўлди.  Шу ерда яшовчи аҳоли масжид тахминан 1913-1919 йилларда барпо этилганини таъкидлади. Умумий майдони салкам 10 сотихни ташкил этадиган масжид атрофида бир нечта ҳужралар, таҳоратхоналар ва иккита ҳовуз бўлган экан.

IMG_6652.JPG

Аммо суратларда кўриб турганингиздек бугун улардан фақатгина масжид биноси сақланиб қолган, у ҳам ниҳоятда начор аҳволда. Бошқа иншоотлар эса фуқаролар томонидан бузилиб, қурилиш материллари сотиб юборилган. Уларнинг ўрнида ўзбошимчалик билан турли қурилишлар қилинган. Объект тақдири билан ҳеч ким қизикмаган. Ҳозирда масжид эътиборга муҳтож. У тўлиқ реконструкция қилиниши лозим.

IMG_6700.JPG

Ишчи гуруҳи шундан сўнг шаҳарнинг эски шаҳар қисмида жойлашган “Даризанжир” масжид мажмуасини бориб кўрди. Маҳаллий аҳолининг айтишича, турли ҳужралардан иборат мажмуа XV асрда, масжид эса XIX асрда барпо этилган. Аммо бугун масжиддан нишон ҳам қолмаган, унинг ўрнида барпо этилган бинода 23-сон МТМ фаолият кўрсатиб келмоқда. Бир вақтлар илму-толиблар учун мактаб вазифасини ўтаган мажмуа ҳам йўқ бўлиб кетиш арафасида турибди. Табиат омиллари тасирида нураб, авария ҳолатига келиб қолган. Ташландиқ аҳволдаги начор мажмуа бугун омборхона вазифасини ўтамоқда.

Ишчи гуруҳининг навбатдаги манзили турар жой сифатида қурилган собиқ Мирвафобой уйи бўлди. Маҳаллий аҳоли ўзига хос меъморий ечимлар асосида қад ростлаган бу бино XIX асрда яшаб ўтган бадавлат инсон Мирвафобойга тегишли бўлганлигини таъкидлашди. Бироқ бу объектга ҳам  эътибор қаратилмаган. Натижада кўриб турганингиздек аянчли аҳволга келиб қолган.

IMG_6756.JPG

IMG_6771.JPG

Кўздан кечирилган уччала объект ҳам Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш Бош бошқармасининг Самарқанд ва Жиззах вилоятлари бўйича минтақалараро Давлат  инспекцияси тасарруфига олинган, лекин бирортасининг кадастр ҳужжатлари қилинмаган.

Ишчи гуруҳи шу ва шунга ўхшаш масалалар юзасидан қўшимча маълумотлар тўплаш учун иш олиб бормоқда. Ўрганишлар давом этаяпти.  

 

ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши Матбуот хизмати


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz