" /> ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ
ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Қашқадарёда туризмни ривожлантириш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда? 06.12.2018

Қашқадарёда туризмни ривожлантириш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Қарши шаҳрида Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган давра суҳбати "Мамлакат иқтисодиётининг стратегик тармоғи: туризмнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантиришнинг миллий ва халқаро тажрибаси" деб номланди.

Унда партия фаоллари, музей ва қўриқхоналар ходимлари, ҳунармандлар ҳамда ёшлар иштирок этди.

Президентимизнинг 2016 йил 2 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ҳамда 2017 йил 16 августдаги "2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижроси юзасидан ташкил этилган тадбирда вилоятимизда туризм соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз борди.

Мутахассислар таъкидлашича, 2018-2019 йилларда вилоятимизда соҳага оид 167 та лойиҳа амалга оширилади. Бунда сайёҳлар учун меҳмонхоналар, дам олиш ва кўнгилочар ҳудудлар ташкил этиш, туристларга миллий маданиятни кенг намойиш қилиш, тарихий-маданий обидаларни таъмирлаш, тармоқни ахборот технологиялари билан таъминлаш тадбирлари кўзда тутилган.

photo_2018-12-05_17-40-35.jpg

- Вилоятимиз замини ўзининг бой тарихи, қадимий осори атиқалари, ўтмиш ёдгорликлари, бетакрор табиати билан ажралиб туради, - дейди вилоят кенгаши раиси Сайфулла Махматмуминов. - Бугунги кунда 1 минг 311 маданий мерос объекти рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 1 минг 41 таси археология, 200 таси архитектура, 43 таси ҳайкал ва 27 таси диққатга сазовор жойлардир.

Хорижлик сайёҳларга хизмат кўрсатишда меҳмонхоналарнинг ўрни беқиёс. Шунга монанд ҳозирги кунда Қашқадарё вилоятида 49 та меҳмонхона хорижий ва маҳаллий сайёҳларга хизмат кўрсатмоқда. Бу кўрсатгич ўтган йилларга нисбатан 20 тага кўп деганидир. Қувонарлиси шундаки, жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб бера оладигани, 4 юлдузли меҳмонхоналарнинг сони кўпайганлигида ва ҳорижий меҳмонларнинг ҳудудга қолиш кунлари 1-2 кундан 4-5 кунга узайганлиги айни муддао. Натижада, Шаҳрисабз шаҳрининг ўзига келган сайёҳларнинг сони ўтган йилга нисбатан 47 фоизга ортди.

Турли давлатлардан келадиган (Яккабоғ туманидаги Амир Темур ғори, Чироқчи туманидаги Тарағай Баҳодир қишлоғидаги Амир Темур ғори, Шаҳрисабз туманидаги Ҳисорак қишлоғи яқинида жойлашган Муқанна ғори (маҳаллий тилда Каптархона ғори деб аталади) да сайёҳлар учун спелеотуризм турмаршрутлари ташкил этилади. Шунингдек, Қайнар қишлоғида “КЎПКАРИ ПАРК” тематик паркининг қурилиши бошлаб юборилди.

Вилоятнинг гастрономик туризми айниқса, чет давлатлардан келувчи меҳмонларни қизиқтиради. Хусусан, Ғузор туманида тандир кабоб, Чироқчи туманида яхна гўшт таомлари, Шаҳрисабздаги ўзига хос бўлган зиғир ош ва бошқа худудларда мавжуд бўлмаган миллий ширинликлар, Китоб тумани анорлари, Талимаржоннинг тилни ёрар қовун-тарвузлари, Шаҳрисабз тумани узумчилиги нафақат маҳаллий аҳолини балки хорижликларни ўзига мафтун этади.

photo_2018-12-05_17-41-14.jpg

Тадбирда, шунингдек, туризмни ривожлантириш дастурлари ижроси таҳлил қилиниб, вилоятнинг янги туризм йўналишлари ва фойдаланилмаётган имкониятлар ҳам муҳокама қилинди. Хусусан, вилоятимизда сайёҳлик йўналишларини кўпайтириш, мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда экотуризмни янада ривожлантириш, меҳмонхона ва сервис хизмати имкониятларини кенгайтириш, соҳада фаолият юритмоқчи бўлган ёш тадбиркорларга имтиёзли кредит маблағлари ажратиш, туристик фирмаларга лицензия бериш тартибини соддалаштириш, маршрутлар ҳамда вилоят қўриқхоналарини жаҳон стандартлари даражасида такомиллаштириш масалалари тилга олинди.


ЎзМТДП Қашқадарё вилоят кенгаши матбуот хизмати


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz