ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Асраф қишлоғидаги уй меҳмонхонаси фаолияти ўрганилди 08.08.2017

Асраф қишлоғидаги уй меҳмонхонаси фаолияти ўрганилди

Иқтисодиётнинг ривожи ва мамлакат ялпи ички маҳсулоти ҳажмининг ўсишида туризмнинг ўрни беқиёс. Сир эмаски, жаҳоннинг кўпгина давлатлари бюджетининг каттагина қисми халқаро туризм орқали келган даромад улуши ҳисобига шаклланади. Ўзбекистонда ҳам ушбу соҳани ривожлантириш ва шу йўл билан юртимиз иқтисодий салоҳиятини ошириш бўйича катта имкониятлар мавжуд. Қувонарлиси, серқуёш ўлкамизга ташриф буюрувчи сайёҳлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Мамлакатимизга ташриф буюрувчи меҳмонларнинг аксарият қисми юртимизнинг бой маданий-тарихий ёдгорликлари билан танишишга катта қизиқиш билдирмоқда.

Бу эса мамлакатимиз салоҳиятининг янада юксалишида муҳим ахамият касб этади. Аммо ҳали бу борада юртимизда ишга солинмаган имкониятлар бисёр. Фикримизни Жиззах вилояти мисолида давом эттирадиган бўлсак, бугунги кунда вилоятда 29 та тарихий ёдгoрликлар давлат рўйхатига oлинган. Аммо уларнинг барчасида хам аҳвол талаб даражасидами? Тарихий обидалар ва муқаддас қадамжоларга келган хорижий меҳмонлар ва маҳаллий аҳолини қабул қилишга нечоғлик тайёр? Мазкур саволларга жавоб топиш мақсадида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Фориш туман кенгаши томонидан тумандаги мавжуд маъданий мерос объектлари, муқаддас зиёратгоҳлар ҳамда туризм соҳаси билан шуғулланувчи тадбиркорлар фаолияти ўрганилди.

photo_2017-07-27_16-59-00 (2).jpg

ЎзМТДПнинг дастурий мақсад-вазифаларидан келиб чиққан холда ташкил этилган “Пресс - тур” лойиҳасида партия ходимлари, “Ёшлар қаноти” фаоллари, халқ депутатлари Фориш туман Кенгаши депутатлари, туман хокимлиги вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Ўрганиш давомида Асраф қишлоғи “Ухум” МФЙда туризм соҳасининг “Уй меҳмонхонаси” тури бўйича тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган ишбилармон Раҳмат Шарипов билан мулоқот қилинди. Мулоқот давомида тадбиркорнинг фаолияти билан яқиндан танишиб чиқилди. Хусусан “Уй меҳмонхонаси”даги сайёҳлар учун яратилган шароит ва қулайликлар кўздан кечирилди. Бу ерда айни вақтда 5 нафар киши иш билан таъминланган. Учрашувда Р.Шарипов бу соҳани янада ривожлантириш, янги лойиҳаларни ишга тушириш орқали қўшимча бир нечта иш ўринлари яратиш ниятида эканлигини билдирди.

Тадбиркор партия Фориш туман кенгашининг лойиҳасига жалб этилди ва кейинги иш фаолиятини бевосита партия билан ҳамкорликда амалга оширишга келишиб олинди.

photo_2017-07-28_15-22-59.jpg

Шу куни “Эгизбулоқ” МФЙ Қоратош қишлоғидаги “Хўжабоғбон ота” зиёратгоҳида ҳам мақсадли – танқидий ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганишдан кўзланган мақсад бу ерда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш, туристлар учун яратилган шароит ва қулайликларни ўрганиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, лойиҳа доирасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, шу орқали иқтисодиётнинг асосий бўғинларидан бири бўлган туризм соҳасини янада ривожлантиришдан иборат.

Зиёратгоҳ иш юритувчиси Уйғун Жониқулов ҳамроҳлигида бу ердаги ҳолат ўрганилганда атроф муҳит санитария – гигиена талабларига умуман жавоб бермаслиги, ходимларнинг меҳнат фаолияти аниқ тизим остида ташкил этилмаганлиги, ишчиларга шу кунга қадар тўлиқ меҳнат дафтарчаси юритилмаганлиги аниқланди. Шунингдек, зиёратгоҳ ҳудуди қаровсиз ва назоратсиз қолдирилган, ташриф буюрувчи маҳаллий аҳоли ва туристлар учун алоҳида хизмат кўрсатиш йўлга қўйилмаган. Ташриф буюрувчиларга тарихий объект тўғрисида маълумот берувчи мутахассис йўқлиги, меҳмонларни кутиб олиш ва маъданий мерос тарихини акс эттирувчи бинонинг таъмирталаб аҳволга келиб қолганлиги аниқланди.

photo_2017-07-28_15-29-43 (2).jpg

Бу каби кўплаб кечиктириб бўлмайдиган камчилик ва муаммоларни тезда бартараф қилиш бўйича бир қатор таклифлар ишлаб чиқилди ва уларни депутатлик назоратига олиш учун халқ депутатлари Фориш туман Кенгашидаги ЎзМТДП гуруҳига тақдим этилди.

Улуғбек Мустафаев,

ЎзМТДП Жиззах вилоят кенгаши Матбуот котиби


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77, (8-371) 239-45-53

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзиллингизни киритинг ва янги маълумотлар, ҳабарлар ва маслаҳатларга почта оркали ега бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz