ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Аёлга эътибор – бу аввало оилага, жамият келажагига бўлган эътибор! 09.09.2019

Аёлга эътибор – бу аввало оилага, жамият келажагига бўлган эътибор!


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Навоий вилояти Кенгаши томонидан Навоий шаҳридаги “Coworking” марказида “Аёл – миллат овози” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда партия фаоллари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, Маънавият-маърифат маркази вилоят бўлими, вилоят “Маҳаллалар кенгаши” вакиллари, Эксперт гуруҳи аъзолари иштирок этди.

Очиқ мулоқотда партиянинг дастур ва мақсадларидан келиб чиқиб, 2020-2025 йилларга мўлжалланган партия сайловолди Платформаси лойиҳасида хотин-қизлар масалалари ва улар олдида турган вазифалар муҳокама этилди.

Жамият барқарорлиги, тараққиёти ҳам аёлларга, ёшлар, оилага бўлган муносабат ва эътибор билан баҳоланади. Шу маънода, давлатимиз раҳбари томонидан хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлаш, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, гендер тенглиги ва репродуктив саломатлигини таъминлаш бўйича олиб бораётган одилона сиёсати дунё ҳамжамияти, нуфузли ташкилотлар томонидан ҳам юқори баҳоланмоқда.

Бу борада партия “Аёллар қаноти” ташаббуси билан ташкил этилаётган тадбирлар хотин-қизларнинг ҳуқуқий ва касбий кўникмаларини мустаҳкамлаш,  сиёсий билим ва маданиятини  янада ошириш, интелектуал салоҳиятга  эга бўлган хотин-қизларни  рағбатлантиришга  қаратилганлиги билан  аҳамиятлидир.

Айни пайтда Навоий  вилоятида партияга аъзо бўлганларнинг 10682 нафари, яъни 49,5 фоизини, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги 88 нафар депутатнинг 25 нафарини аёллар ташкил этади.

IMG_20190907_142515.jpg

– Таъкидлаш жоизки, истиқлол йилларида мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама баркамол шахс сифатида тарбиялаш, хотин-қизлар ўртасида маънавий муҳитни соғломлаштириш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш,  қонуний манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, соғлом ва мустаҳкам оилалани шакллантириш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Бугун аёлларимиз юртимиз тинчлиги, Ватанимиз тараққиёти қа халқимиз фаровонлиги йўлида ташаббускор ғоялари билан фаол иштирок этмоқда. Президентимиз таъкидлаганидек, “Аёлга бўлган ҳурмат-эътибор – бу аввало оилага, жамият келажагига бўлган ҳурмат-эътибор ифодасидир. Шу нуқтаи назардан қараганда “Ер юзидаги ҳар қайси жамиятнинг маданий даражаси унинг аёлларга нисбатан муносабати билан белгиланади”, – дейди халқ депутатлари вилоят кенгаши дерутати, Навоий шаҳар “Меҳрибонлик уйи” директори Дилбар Орзиева.

Давра суҳбатида партия ташкилоти вилоят кенгаши раиси ўринбосари Анора Бобомуродова, Кармана тумани ҳокими ўринбосари Гулноз Шерматова, шаҳар “Отинойилар Кенгаши” раиси Гулсара Усмонова, вилоят “Маҳаллалар кенгаши” диний-маърифий масалалар бўйича бош мутахассиси Мавжуда Бобоқулова, “Edu-action” вилоят филиали консультанти Меҳригул Нажмиддиновалар сўзга чиқиб, партия Сайловолди платформаси ва унда белгиланган вазифалар хусусида тўхталиб, бўлажак сайловларда партия томонидан муносиб номзодларни кўрсатиш, фаол хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида тўхталиб ўтишди.     

Тадбирда иштирокчилар Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси дастури ва 2020-2025 йилларга мўлжалланган сайловолди Платформаси лойиҳаси бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, таклиф киритдилар.

Тадбир сўнгида бир гуруҳ вилоятнинг фаол хотин-қизлар партия сафига қабул қилинди.

 

ЎзМТДП Навоий вилоят Кенгаши матбуот хизмати



Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz